Збекистон республикасининг
-модда. Инкассо топшириғини бажариш
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳужжатлар қандай шаклда олинган бўлса, ўша шаклда тўловчига тақдим этилади, инкассо операциясини расмийлаштириш учун зарур
805-модда. Инкассо топшириғини бажариш
Бирон-бир ҳужжат бўлмаган ёки ҳужжатлар ташқи аломатла- рига кўра инкассо топшириқномасига мос бўлмаган тақдирда ижро этувчи банк бу ҳақда дарҳол инкассо топшириқномасини берган 788 шахсга хабар қилиши шарт. Мазкур камчиликлар бартараф этил- маган тақдирда, банк топшириқларни бажармасдан ҳужжатларни қайтариб юборишга ҳақли. Ҳужжатлар қандай шаклда олинган бўлса, ўша шаклда тўловчига тақдим этилади, инкассо операциясини расмийлаштириш учун зарур бўлган банк белгилари ва ёзувлари бундан мустасно. Агар ҳужжатлар олиниши биланоқ улар бўйича пул тўланиши шарт бўлса, ижрочи банк инкассо топшириқномасини олган заҳоти тўловга тақдим этиши шарт. Агар ҳужжатлар бўйича пул бошқа муддатда тўланиши керак бўлса, ижрочи банк тўловчининг акцептини олиш учун ҳужжатларни инкассо топшириқномаси олиниши биланоқ, дарҳол акцептга тақдим этиши керак, тўлов талаби эса ҳужжатда кўрсатилган тўлов муддати бошланадиган кундан кечиктирмасдан қўйилиши керак. Қисман бажариладиган тўловлар банк қоидаларида белгилаб қўйилган ҳолларда ёки инкассо топшириқномасида махсус рухсат бўлса қабул қилиниши мумкин. Олинган (инкассоланган) суммалар ижрочи банк томонидан дарҳол банк-эмитент тасарруфига топширилиши, у эса бу суммаларни мижознинг ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт. Ижрочи банк инкассо қилинган суммадан ўзига тегишли ҳақни ва харажатларни қоплашга кетадиган пулни ушлаб қолишга ҳақли. 1. Эмитент банкдан зарурий ҳужжатлар билан биргаликда инкассо топшириғини олган банк бу топшириқни ижро этиш учун қуйидаги ҳаракатларни амалга ошириши зарур: Акцепт шаклидаги ҳисоб-китобларда: а) тақдим этилган ҳужжатларнинг қонунийлиги, банк тартиблари ва одатларига мос келишини формал текшириш; б) тўловчига акцепт учун бу ҳужжатларни кўрсатиш; в) тўловчи томонидан ушбу талаб акцептланган ва унинг ҳисоб рақамида пул мавжуд бўлганида бу пулни унинг ҳисобидан чиқариб, қабул қилувчининг банкига унинг ҳисобига тушириш учун ўтказиш. Низосиз (акцептсиз) тартибда маблағларни ўчиришда: а) ҳужжатларнинг қонунийлиги, уларнинг банк қоидаларига ва анъана- ларига риоя қилинган ҳолда тўлдирилганини формал текшириш; 789 б) тўловчининг ҳисоб рақамидан тегишли маблағни чиқариб қабул қилувчининг банкига унинг ҳисобига тушириш учун кўчириш. 2. Инкассо топшириқлари ва унга иловаларни текширганда уларнинг тўғри тўлдирилганлиги, реквизитларнинг тўғри ёзилганлиги, норматив актларга мослиги аниқланади. Бунда инкассо топшириқларига илова қилинаётган ҳужжатлар унга сиртдан шаклан мос тушиши керак. Агар банк ўзига тақдим этилган ҳужжатлардан бирор хатолик топса, бу ҳақда ҳужжатларни юборган шахсни дарҳол хабардор қилиши шарт. Бундай шахс эмитент банк ёки маблағни қабул қилувчининг ўзи бўлиши мумкин. Шундан кейин ижрочи банк топшириқ ижросини тўхтатиши мумкин. Аммо узоқ муддатга эмас. ФК да бу муддатнинг қанчалиги аник кўрсатилмаган. Гап бу ўринда ижрочи банкни почта (ёки бошқа алоқа воситалари) орқали оладиган хабарномаси, унга жавоб тайёрлаш ва юбориш учун зарур бўлган «оқилона»муддат тўғрисида бормоқда. Агар инкассо топшириғи ижрочи банкка эмитент банкдан келиб тушган бўлса, хабарнома адресати маблағни олувчи бўлади. Бу ҳолда хабарнома аввал эмитент банкка йўлланади ва жавоб муддати узаяди. Қайд этилган камчиликларни тузатиш ҳаддан ортиқ муддатга чўзилганида банк уларни ижро этмай қайтариши мумкин. 3. Агар ҳисоб-китоблар тўловчи розилиги асосида (акцепт) амалга оширилса, ижрочи банк унга тегишли ҳужжатларни ҳеч бир ўзгаришсиз акцепт учун тақдим этади. Тўловчи тўлов талабларини рад этишга ҳақли. Акцептни рад этиш жорий тартибда амалга оширилади. Уч кунлик муддат ичида акцептни рад этиш тўғрисида маълумот олинмаса, акцепт берилган деб ҳисобланади ва тўлов топшириқлари ижросига киришилади. Тўлов талабномаси — топшириқномалари бўйича ҳисоб-китобларда тўловчининг розилиги ҳисоб (жорий) рақамини тасарруф этишга вако- латли шахслар имзолари ва тегишли нусхаларда босилган муҳрлар билан расмийлаштирилади. 4. Ижрочи банк қарз ҳақидаги ҳужжатларни тўловчига тайин этилган муддат ичида тақдим этади. Улар бўйича тўловлар амалга оширилиши шарт. Шунинг учун бундай ҳужжатлар ижрочи банкка ўз вақтида еткази- лиши жуда муҳим. Акс ҳолда у қарз тўғрисидаги ҳужжатлар кечикишига жавобгар эмас. Агар ҳужжатлар бўйича пул дарҳол тўланиши шарт бўлса ижрочи банк тўлов учун тақдим этиши шарт. Уларнинг тўлови учун бошқа 790 муддат белгиланган бўлса, ижрочи банк уларни акцепт учун дарҳол тақдим этиши ва кейинчалик белгиланган муддатда тўловларни амалга ошириши шарт. Акцепт ёки тўлов учун ҳужжатлар тақдим этиш тартиби 1997 йил 29 мартдаги Ўзбекистон Респуб ликаси Марказий банки томонидан тасдиқланган 321-сонли «Тижорат банклари томонидан вексел (аваль) тўловларини амалга ошириш тартиби»да расмийлаштирилади (Ўзбекистон Респуб ликаси Адлия Вазирлигидан 1998 йил 9 ноябрда 521-сонли рўйхатдан ўтказилган). 5. Чакана тўловлар айрим ҳоллардагина банк қоидалари ёки инкассо топшириғида махсус рухсат этилган бўлса амалга оширилади. 6. Инкассо килинган суммаларни ижрочи банк дарҳол эмитент банкка кўчириши шарт. Бу дегани, ижрочи банк ушбу маблағларни эмитент банкнинг алоқа ҳисоб рақамига киритиши (тўғридан-тўғри алоқа муо- миласи бўлса) ёки тўловни қабул қилувчининг ҳисобига киритиш учун банк-эмитентнинг алоқа ҳисоб рақамига ўтказишга топшириқ бериши лозим. ФКнинг ижрочи банк томонидан юқоридаги ҳаракатларни дарҳол амалга ошириши тўғрисидаги талаби ФК 778-моддаси шарҳларига асосан амалга оширилиши шарт эканлигини билдиради. Ижрочи банк инкассо суммасидан (бошқа тартиб белгиланган бўлмаса) ўзига тегишли суммани сақлаб қолишга ҳақли. Эмитент банк ва ижрочи банк ўртасида тўғридан-тўғри алоқа қилиш имкони мавжуд бўлса, улар ушбу тўловларни тўлаш масаласини ўзгача ҳал қилишга келишишга ҳам ҳақли. Масалан, эмитент банкнинг ижрочи банкда акцептсиз тартибда алоқа ҳисоб рақамидан ижрочи банк бу суммани чиқариб ташлаши мумкин. Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling