Збекистон республикасининг
-модда. Тўловчининг мажбуриятлари
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
813-модда. Тўловчининг мажбуриятлари
Чек бўйича тўловчи чекнинг ҳақиқийлигига, шу жумладан тақдим этувчи чек бўйича вакил қилинган шахс эканлигига ҳам имкония- тидаги ҳамма усуллар билан ишонч ҳосил қилиши керак. Инкассоланган чек бўйича пул тўланганида тўловчи индоссант- ларнинг имзосини эмас, балки индоссаментлар тўғрилигини тек- шириши шарт. Сохта, ўғирланган ёки йўқотиб қўйилган чек бўйича тўловчи пул тўлаши оқибатида кўрилган зарар кимнинг айби билан етказилганли- гига қараб, тўловчининг ёки чек берувчининг зиммасига юклатилади. 1. Тўловчи чекнинг ҳақиқийлигини, чек сақловчининг юридик кучини чек берувчининг маълумотлари ва имзосини, ҳисоб рақамини чек кар- точкасида кўрсатилган маълумотлар билан солиштириб текширишга мажбур. Банкка инкассога тақдим этилган чекни тўлаётганда тўловчи индос- саментларнинг тўғрилигини текшириши шарт (уларнинг узлуксизлигини, тўловчи томонидан ўтказган индоссаментнинг йўқлигини). Тўловчи индоссант имзосининг ҳақиқийлигини текширишга мажбур эмас. 2. Банклар чет эл банклар-эмитентларнинг йўл чекларини тўлаш шаклида, реквизитларда ва тартибида содир бўлаётган барча ўзгаришларни кузатиб боради ва улар ҳақида ўзининг филиалларига ўз вақтида ахбо- рот хатлари билан хабар юборади. Бу хатлар банкларда досьеда чет эл банкларининг назорат ҳужжатлари билан биргаликда сақланади). Бекор қилинган назорат материаллари «Бекор килинди, асос_»-»___ йилдаги __-сонли хат»деб ёзиб қўйиб ҳаракатдан тўхтатади. Шундан кейин бу материаллар тегишли чет эл банк-эмитент досъесидан олиниб йўл чекла- рининг бекор килинган материаллари папкасига жойлаштирилади. 3. Тўловчи томонидан бордию калбаки, ўғирланган ёки йўкотилган чеклар бўйича тўловлар амалга оширилган бўлса, зарарларни қоплаш кимнинг айби билан улар содир этилганлигига қараб тўловчи ёки чек берувчи зиммасига юклаталади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling