815-модда. Чек бўйича пул тўланмаганлигини хабар қилиш
Чек сақловчи пул тўланмаганлиги ҳақида норозилик билдирилган
ёки шу каби ҳаракат амалга оширилган кундан кейинги икки иш
куни мобайнида ўз индоссантига ва чек берувчига хабар қилиши шарт.
Ҳар бир индоссант билдириш олган кундан кейинги икки иш куни
ичида ўзи олган билдириш ҳақида ўзининг (олдинги) индоссантига
хабар бериши шарт. Ўша шахс учун аваль берган шахсга ҳам шу
муддатда хабар юборилади. Кўрсатилган муддат давомида хабар
юбормаган шахс чек бўйича ўз ҳуқуқларидан маҳрум бўлмайди. У
чек бўйича пул тўланмаганлигини хабар қилмагани туфайли кел-
тирилган зарарнинг ўрнини чек суммаси доирасида қоплаши шарт.
1. Мажбуриятларни ўз вактида бажаришни таъминлаш ва маблағларнинг
тўғри айланишини таъминлаш мақсадида манфаатдор шахсларни хабардор
қилиш муҳлатлари ушбу моддада аниқ кўрсатилган. Индоссант ва чек
берувчини тўлов амалга оширилмагани ҳақида норозилик билдирилган
кундан кейинги икки иш куни ичида хабардор қилиш керак.
2. Ҳар бир индоссант ўзи хабар олганидан кейинги икки иш куни ичида
ўзидан олдинги индоссант (чек эгаси) ни хабардор қилиши шарт. Бу шахсга
аваль (кафолат) берган шахс ҳам икки иш куни ичида хабардор қилинади.
Бу муддат ичида хабар юбормаган чек сақловчи чек бўйича ўз
ҳуқуқларидан маҳрум бўлмайди. Бу ҳолда чек сақловчи ўз вақтида хабар
юбормагани учун чекдаги сумма чегарасида индоссант ёки авалистга
етган зарарларни коплашга мажбур (агар олдинги индоссоментлар ёхуд
авалистда бундай ҳолат рўй берган бўлса).
816-модда. Чек бўйича пул тўламаслик оқибатлари
Тўловчи чек бўйича пул тўлашдан бош тортган ва бу ҳол ушбу
Кодекснинг 814-моддасига мувофиқ тасдиқланганида чек сақловчи
ўз хоҳишига кўра чек бўйича мажбуриятли бўлган битта, бир неча
802
Do'stlaringiz bilan baham: |