Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқ шарт номасининг бекор бўлиши


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet446/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   505
823-модда. Топшириқ шарт номасининг бекор бўлиши
Топшириқ шарт номаси:
топшириқ берувчи топшириқни бекор қилиши;
вакил топшириқдан бош тортиши;
топшириқ берувчининг ёки вакилнинг вафот этиши, улардан 
бирининг муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки 
бедарак йўқолган деб топилиши натижасида тўхтатилади.


816
Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, 
вакил эса топшириқдан бош тортишга ҳақли. Бу ҳуқуқдан воз кечиш 
ҳақидаги келишув ўз-ўзидан ҳақиқий бўлмайди.
Агар вакил топшириқ шарт номасининг бекор қилингани ҳақида 
билмаган ва билиши лозим бўлмаган бўлса, унинг топшириқ берув-
чининг кўрсатмасига мувофиқ қонуний равишда қилган ҳаракатлари 
топшириқ берувчи (унинг қонуний вориси) зиммасига учинчи шахс-
лар ва вакилга нисбатан мажбурият юклайди.
Тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакил билан топшириқ 
шарт номасидан бош тортаётган тараф шарт номани бекор қилиш 
тўғрисида иккинчи тарафни, агар шарт номада узоқроқ муддат назарда 
тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабардор қилиши шарт. 
Тижорат вакили бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганида 
топшириқ берувчи ўз топшириғини ана шундай олдиндан хабар 
бермай туриб бекор қилишга ҳақли.
1. Вакил томонидан мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши билан 
ҳамда бошқа асосларга кўра мажбуриятларнинг тугаши билан топшириқ 
шарт номаси бекор бўлади.
Томонлардан бирининг бир томонлама шарт номани бекор қилиши мумкин-
лиги топшириқ шарт номасининг ўзига хос томонларидан бири ҳисобланади.
2. Топшириқ берувчи ёки вакилнинг ўлими билан боғлиқ вазиятлар, 
улардан бирини муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки 
бедарак йўқолган деб топилган ҳолатлари топшириқ шарт номасини 
бекор қилиш учун алоҳида ҳолат ҳисобланиб қонунчиликда назарда 
тутилган бошқа мажбуриятларнинг бекор бўлиши билан бир қаторда 
бекор бўлиши мумкин. Демак, вакилнинг ўлими билан топшириқ шарт-
номасини бажариш имконияти қолмайди. Бу турдаги шарт номаларга 
ҳуқуқий ворисликни қўллаб бўлмайди. Лекин, вакилнинг ворисларига 
топшириқ шарт номасининг бекор бўлганлиги тўғрисидаги ахборотни хабар 
қилиш мажбурияти ҳамда топшириқ берувчининг мулкини қўриқлаш 
чораларини кўриш юклатилади. Хусусан, ворислар топшириқ берувчи-
нинг мулкини кўрсатиши ва сақлаши ҳамда унга мулкни ва ҳужжатларни 
топшириши лозим. Худди шундай мажбурият топшириқ берувчининг 
вазифаларини бажарувчи юридик шахсни тугатувчига ҳам юклатилади 
(825-модда 1-қисми). Топшириқ берувчи ҳисобланган фуқаронинг ўлими, 


817
унинг номидан юридик ҳаракатлар олиб боришни, вакилнинг ўлими 
эса — шахсан топшириқни бажаришни истисно қилади.
Вакилни муомалага лаёқатсиз, чекланган муомала лаёқатли ёки беда-
рак йўқолган деб топиш ҳолатларда топшириқ шарт номасини шахсан 
бажариш автоматик равишда мумкин эмас.
Топшириқ берувчининг бедарак йўқолганлиги, вафот этганлиги ёки 
муомалага лаёқатсиз бўлиб қолганлиги ёхуд муомала лаёқатининг чеклан-
ганлги туфайли топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб ҳимоя 
қилиш вазифаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бирор-бир 
шахсга, масалан, васийга, ҳомийга юклатилгунга қадар вакил ишни олиб 
боришга, топшириқни адо этишга мажбур бўлади.
3. Топшириқ берувчи истаган вақтда топшириқни бекор қилишга, 
вакил эса топшириқдан бош тортишга ҳақли. Шундай қилиб, топшириқ 
шарт номаси исталган вақтда томонлардан бирининг хоҳишига кўра бир 
томонлама бекор қилиниши мумкин. Шу билан бирга, топшириқ шарт-
номасини бажаришдан бош тортиш ҳуқуқий ҳисобланиб ва мажбурият-
ларнинг бузилиши сифатида кўриб чиқилмайди. Бундан ташқари, ушбу 
нормада топшириқ шарт номасидан бир томонлама бош тортиш ҳуқуқини 
ҳақиқий эмас деб топиш масаласи ҳам кўриб чиқилган. Ушбу қоида 
императив ҳисобланди. Бу ҳолат сабаблими ёки сабабсизми, асослими 
ёки асоссизми, топшириқ шарт номасининг томонлари учун тегишли, 
жисмоний шахсми ёки юридик шахсми бунга боғлиқ эмас.
Одатда ушбу қуйидагича изоҳланади, топшириқ берувчи билан вакил 
ўртасида ўзаро ишончли муносабатлар мавжуд бўлиши лозим, исталган 
вақтда ушбу сифатнинг йўқолиши билан топшириқ берувчи ҳам вакил 
ҳам топшириқ шарт номасини бажаришдан бош тортиши мумкин. Бироқ, 
ушбу муносабатлардан томонлар ўртасидаги ишонч муносабатлари 
қанчалик муҳим аҳамият касб этса, топшириқ шарт номасининг пред-
мети сифатида номоддий хизматларнинг иқтисодий ўзига хослиги ҳам 
шу даражада муҳим ҳисобланди. Топшириқ берувчи томонидан агар 
вакил топшириқни бажаришни хоҳламаса уни ушбу топшириқни бажа-
ришга мажбурлайдиган ҳуқуқий таъсир ўтказиш усуллари мавжуд эмас. 
Топшириқ берувчи вакилга тўлиқ ишониши лозим.
Модомики, топшириқ берувчи томонидан топшириқнинг бекор 
қилиниши ва вакилнинг топшириқни бажаришдан бош тортиши топшириқ 


818
шарт номасини бекор қилишга ҳуқуқий асос бўлиб, умумий қоидага асо-
сан, топшириқ шарт номасини бир томонлама бекор қилиниши иккинчи 
томонга шарт номани бекор бўлиши билан боғлиқ етказилган зарарни 
қоплаш тўғрисидаги талаб қилишга асос бўлмайди.
ФКда ушбу қоидани истисно қиладаган ҳолат кўзда тутилмаган. Шу 
билан бирга, шунга ўхшаш ҳолатларда томонларнинг манфаатларини 
ҳимоя қилиш механизми РФ қонунчилигида кўзда тутилган бўлиб унда 
вакил ёки топшириқ берувчининг бир томонлама ҳаракати натижасида 
шарт номани бекор қилиш имконияти мавжуд. РФ ФК 978-моддасининг 2 
ва 3-қисмлари қуйидаги қоидаларни кўзда тутади: «Топшириқ берувчининг 
топшириғини бажаришдан вакилнинг бош тортиши топшириқ шарт-
номасини бекор бўлиши билан боғлиқ етказилган зарарни қопламасликка 
асос бўлмайди, лекин топшириқ берувчи ўз манфаатларини бошқача 
ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатлар бундан ташқари ҳамда 
вакилнинг тижорат вакили сифатида шарт номани бажаришдан бош 
тортиши истисно қилиниши мумкин». Масалан, топшириқ берувчи узоқ 
вақт чет элда хизмат сафарида бўлган вақтда вакил топшириқ шарт-
номаси бажаришдан бош тортса, у дархол ўринбосар қўйишга ёки бошқа 
вакил тайинлашга имконияти бўлмаса. Вакилнинг бош тортиши нати-
жасида ўз вақтида мулкни топширмаслик, мулкни сақлаш билан боғлиқ 
харажатларни ўз вақтида тўлай олмаслик ва бошқа топшириқ берувчи 
зарар етади. Модомики топшириқ берувчининг ҳолати ўша вақтда ўз 
манфаатларини ҳимоя қилишган имкон бемаган бўлса, вакил топшириқ 
берувчига етказилган зарани қоплашга мажбур. Бу қоидани (вакил томо-
нидан етказилган зарарни қоплаш) Ўз. Р ФКда мустаҳкамлаш мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
4. Агар, вакил топшириқ шарт номасининг бекор қилинганлигини 
билмаган ёки билиши мумкин бўлмаган бўлса, унинг топшириқ берув-
чининг кўрсатмасига асосан содир этган ҳатти-ҳаракатлари топшириқ 
берувчининг (унинг ҳуқуқий ворисининг) учинчи шахслар ва вакил 
олдида мажбурият юклайди.
Тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакилнинг топшириқ шарт-
номасини бекор қилиши ўзига хос қоида белгиланган. Ушбу ҳолатда 
тадбиркор сифатида иш олиб бораётган вакил билан топшириқ шарт-
номасидан бош тортаётган тараф шарт номани бекор қилиш тўғрисида 


819
иккинчи тарафни, агар шарт номада узоқроқ муддат назарда тутилган 
бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабардор қилишга мажбур. Бу қоида 
топшириқ берувчининг ҳам вакилнинг манфаатларига тўғри келади. 
Тижорат вакили бўлган юридик шахс қайта ташкил этилганида топшириқ 
берувчи ўз топшириғини ана шундай олдиндан хабар бермай туриб бекор 
қилишга ҳақли.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   442   443   444   445   446   447   448   449   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling