Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқни топшириқ берувчининг кўрсатмаларига


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet442/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   438   439   440   441   442   443   444   445   ...   505
819-модда. Топшириқни топшириқ берувчининг кўрсатмаларига 
мувофиқ бажариш
Вакил ўзига берилган топшириқни топшириқ берувчининг 
кўрсатмаларига мувофиқ бажариши шарт. Топшириқ берувчининг 
кўрсатмалари аниқ, йўл қўйиладиган ва бажариладиган бўлмоғи 
керак.
Агар ишнинг ҳолатларига кўра топшириқ берувчининг манфаат-
лари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса ҳамда 
вакил топшириқ берувчидан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёхуд 
ўз сўровига оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, у топшириқ 
берувчининг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли. Бундай ҳолларда 
вакил хабар бериш имкони туғилиши биланоқ йўл қўйилган четга 
чиқишлар ҳақида топшириқ берувчига хабар бериши шарт.
Топшириқ берувчи тижорат вакили сифатида иш олиб борадиган 
вакилга топшириқ берувчининг манфаатларини кўзлаб олдиндан 
сўров юбормаган ҳолда топшириқ берувчининг кўрсатмаларидан 
четга чиқиш ҳуқуқини бериши мумкин. Бундай ҳолларда тижорат 
вакили, агар топшириқ шарт номасида бошқача тартиб назарда 
тутилган бўлмаса, йўл қўйилган четга чиқишлар ҳақида топшириқ 
берувчига оқилона муддатда хабар бериши шарт.
1. Биринчи қисм фуқаролик қонунчилигида олдин бўлган ҳолатни 
акс эттиради. Топшириқ берувчининг ишончли вакилга берадиган 
кўрсатмалари аниқ, йўл қўйиладиган ва бажариладиган бўлмоғи керак-
лиги тўғрисидаги ҳолат янги ҳисобланди.
Ушбу нормага мисол сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин: 
вакил бозордаги ҳолатнинг ўзгараётганлигини билиб нархлар тушиб 


810
кетмасдан имкон даражасида максимал нархларда товарларни сотиш 
тўғрисида қарор қабул қилади, чунки тезда қарор қабул қилиш лозим. 
Чунки бу борада топшириқ берувчининг кўрсатмасини қисқа муддатда 
олиш имкони йўқ, вакилнинг ҳаракатлари топшириқ берувчининг манфаат-
ларига мос келади. Ушбу шартлардан бири мавжуд бўлмаганда (айтай-
лик, вакил имконияти бўла туриб топшириқ берувчидан рухсат олмади) 
шарт нома бўйича етказилган салбий оқибатни қоплаш вакил зиммасига 
юклатилади. Агар ишнинг ҳолатларига кўра топшириқ берувчининг ман-
фаатлари учун унинг кўрсатмаларидан четга чиқиш зарур бўлса ҳамда 
вакил топшириқ берувчидан бу ҳақда олдиндан сўрай олмаган ёхуд ўз 
сўровига оқилона муддатда жавоб олмаган бўлса, у топшириқ берув-
чининг кўрсатмаларидан четга чиқишга ҳақли. Бундай ҳолларда вакил 
хабар бериш имкони туғилиши биланоқ йўл қўйилган четга чиқишлар 
ҳақида топшириқ берувчига хабар бериши шарт.
2. Тижорат вакили билан бўладиган муносабатларда қонунчиликда 
топшириқ берувчининг кўрсатмаларига риоя қилиш бўйича бошқа 
қоидалар ўрнатиш имконияти назарда тутилган: топшириқ берувчи 
шарт номада олдиндан хабардор қилмасдан кўрсатмалардан четга чиқиш 
ҳуқуқини мустаҳкамлаб қўйиши мумкин агарда барча кўрсатмалардан 
четга чиқишлар топшириқ берувчи манфаатларини кўзлаб амалга оши-
риладиган бўлса. Ушбу ҳолатларда тижорат вакили оқилона муддатда 
содир этилган четга чиқишлар тўғрисида хабардор қилишга маж-
бур. Ёки топшириқ шарт номасида четга чиқиш холатларида хабардор 
қилиш муддатлари ёки хабардор қилиш усуллари тўғрисидаги қоидалар 
мустаҳкамланиши лозим.
Ушбу модданинг 3 қисмида мустаҳкамланган қоидалар диспозитив 
ҳисобланади, топшириқ берувчи четга чиқишлар тўғрисида хабардор 
қилиш борасида вакилга эркин ҳаракат қилиш ҳуқуқини бериб қисқа 
муддатларда хабардор қилиш мажбуриятини олиб ташлаши мумкин.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   438   439   440   441   442   443   444   445   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling