Збекистон республикасининг


-модда. Вакилнинг мажбуриятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet443/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   505
820-модда. Вакилнинг мажбуриятлари
Вакил қуйидагиларни бажариши:
ўзига берилган топшириқни ушбу Кодекснинг 822-моддасида 
кўрсатилган ҳоллардан ташқари, шахсан ўзи бажариши;


811
топшириқ берувчининг талабига мувофиқ унга топшириқ қандай 
бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туриши;
топшириқни бажариш учун тузилган битимлар бўйича олинган 
ҳамма нарсани кечиктирмасдан топшириқ берувчига топшириши;
топшириқ бажариб бўлинганидан кейин амал қилиш муддати 
тамом бўлмаган ишончномани кечиктирмасдан топшириқ берувчига 
қайтариб бериши ва, агар шарт нома шартларига ёки топшириқнинг 
хусусиятига кўра зарур бўлса, ҳисобот тақдим этиб, унга исботловчи 
ҳужжатларни илова қилиши шарт.
1. Топшириқ шарт номаси ҳақ тўланиши ёки тўланмаслигидан қатъий 
назар ўзаро тузилган шарт нома ҳисобланади. Топшириқ берувчи ҳам 
вакил ҳам шарт номага асосан ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Топшириқ шарт номасида шахсан ишонч билдирилганлигини инобатга 
олиб вакилнинг бош мажбурияти бу топшириқни шахсан бажариши 
ҳисобланади. Жисмоний шахслар учун бу топшириқ бўйича юридик 
ҳаракатларни шахсан бажариш ҳисобланса, юридик шахслар учун эса — 
унинг органлари ёки ишчилари томонидан бажарилиши ҳисобланди. 
Шартнома предметидан келиб чиқиб шахсан бажариш тўғрисидаги 
мажбурият фақат юридик ҳаракатлар учун тегишли.
Объектив сабабларга кўра вакил ҳар доим ҳам топшириқларни шахсан 
ўзи бажара олмаслиги мумкин (касаллик, хизмат сафари, енгиб бўлмайдиган 
кучлар таъсирида ва бошқалар). Бу ҳолатларда топшириқ берувчининг ман-
фаатларини таъминлаш бўйича юридик ҳаракатлар содир этиш лозим бўлса, 
вакил истисно тариқасида ушбу топшириқни бажаришни бошқа шахсга-
ўринсбосарига топшириши мумкин. (ФК 822-моддасининг шарҳига қаранг).
2. Вакил топшириқ берувчининг талабига мувофиқ топшириқ қандай 
бажарилаётганлиги ҳақида маълумот бериб туришга мажбур, яъни шарт-
нома мақсадларига эришиш учун тўсқинлик қилувчи барча ҳолатлар 
тўғрисида хабар бериши лозим. Бу топшириқ берувчига доимо хабардор 
бўлиб бориш имкониятини беради ва зарурият туғилганда ўз вақтида 
муносабат билдириш ва ўз манфаатларига таҳдид солиши мумкин бўлган 
холатнинг олдини олиш ёки кўрсатмани ўз фойдасига хизмат қиладиган 
тарзда ўзгартириш имкониятини беради.
3. Топшириқ берувчига топширилиши лозим бўлган пуллар, буюмлар, 
ҳужжатлар ва бошқа нарсалар вакил томонидан қабул қилиб олингандан 


812
бошлаб топшириқ берувчига топширилган ҳисобланади. Шу сабабли, ушбу 
нарсаларни топширишда вакил айби билан кечиктириш ёки рухсатсиз 
ҳаражат қилиш ҳолатларида топшириқ берувчи нафақат унга тегишли 
бўлган нарсаларни қайтариш балки етказилган зарарни қоплашни талаб 
қилиш ҳуқуқига эга. Вакил топшириқ берувчига топширилиши керак 
бўлган ўз қўлидаги ашёларни топшириқ шарт номаси бўйича ўз талабла-
рини таъминлаш учун ушлаб туриш ҳуқуқи берилган (Ўз. Р ФК 818-модда 
5 қисми).
4. Вакил топшириқни бажариб бўлинганидан ёки шарт нома бекор 
қилингандан кейин амал қилиш муддати тамом бўлмаган ишончномани 
кечиктирмасдан топшириқ берувчига қайтариб бериши шарт.
Вакил топшириқни бажариб бўлгани ҳақида топшириқ берувчига тўлиқ 
ҳисобот тақдим этиши, унга исботловчи ҳужжатларни илова қилиши 
шарт. Ушбу мажбуриятларни бажариш мураккаб топшириқлар учун 
муҳим аҳамият касб этади.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   439   440   441   442   443   444   445   446   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling