Збекистон республикасининг


-модда. Топшириқ берувчининг мажбуриятлари


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet444/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   440   441   442   443   444   445   446   447   ...   505
821-модда. Топшириқ берувчининг мажбуриятлари
Агар топшириқ шарт номасида бошқача тартиб назарда тутилган 
бўлмаса, топшириқ берувчи қуйидагиларни бажариши:
вакилни топшириқни бажариш учун зарур маблағлар билан 
таъминлаши;
вакил шарт номага мувофиқ бажарган ишни кечиктирмасдан 
қабул қилиб олиши;
вакил топшириқни бажариш учун қилган зарур харажатларни 
тўлаши;
топшириқ бажарилганидан кейин, агар қонун ҳужжатларида 
ёки шарт номада назарда тутилган бўлса, вакилга ҳақ тўлаши шарт.
1. Модомики, вакил топшириқ берувчи манфаатлари юзасидан ҳаракат 
қилар экан, у топшириқ берувчи ҳисобидан ҳаракат қилади. Шундай экан, 
топшириқ берувчи вакилни топшириқни бажариш учун зарур маблағлар 
билан таъминлашга мажбур.
2. Топшириқ берувчи томонидан ишни кечиктирмасдан қабул қилиб 
олиш тўғрисида гап кетар экан шарт номага асосан уни бажариш назарда 
тутилади. Топшириқ берувчи вакил шарт номага мувофиқ бажарган 


813
ишни кечиктирмасдан қабул қилиб олишга мажбур. Қабул қилиб олма-
ган тақдирда топшириқ берувчи муддатини ўтказиб юборган кредитор 
ҳисобланади.
3. Шартномада бундай ҳолат назарда тутилганми ёки йўқми бун-
дан қатъий назар топшириқ берувчи вакил топшириқни бажариш учун 
қилган зарур харажатларни тўлашга мажбур. Шартномада вакилнинг 
топшириқни бажариш учун зарур маблағлар билан олдиндан таъминлаш 
ёки кейинчалик қилинган харажатларни қоплаш тўғрисида шарт мавжуд 
бўлган ҳоллар бундан мустасно.
Вакилнинг топшириқни бажариш учун ўз ҳисобидан харажат қилиб 
кейинчалик топшириқ берувчидан ундириб олиш масасали қонунчиликда 
назарда тутилмаган. Лекин вакил топшириқ берувчининг манфаатларини 
кўзлаб топшириқни бажариш мақсадида ўз маблағларини сарфлаши 
мумкин. Вакилнинг харажатлари миқдори чегараси қонунчилик билан 
белгиланмаган. Топшириқ шарт номасида томонлар харажатларнинг 
максимал чегарасини белгилаб қўйган бўлсаларда, бу ҳолат вакилга 
қўшимча қилинган ишни бажариш билан боғлиқ зарур ҳаражатларни 
талаб қилишга тўсқинлик қилмайди.
4. Номоддий хизматлар кўрсатиш бўйича мажбуриятларда ҳақ тўлаш 
иккинчи даражали элемент ҳисобланди. Қонунчилик топшириқ шарт-
номасининг қўлланиш доирасини нафақат мажбурий муносабатларда 
балки, топшириқ шарт номасини ихтиёрий вакиллик пайдо бўлишига 
ассос сифатида кўриб чиқади. Бунга ҳақ тўланмайдиган тошириқ шарт-
номаси мисол бўла олади.
Топшириқ шарт номасига асосан ҳақ тўлаш агар қонун ҳужжатларида 
ёки шарт номада топшириқ берувчининг вакилга ҳақ тўлаш мажбурияти 
назарда тутилган бўлса, вакилга ҳақ тўлаши шарт.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   440   441   442   443   444   445   446   447   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling