кўришлари, хусусан, топшириқ берувчининг ашёларини, шунингдек
ҳужжатларини сақлаб қўйишлари, сўнгра эса унга топширишлари
шарт. Вакил (ишончли вакил) бўлган юридик шахсни тугатаётган
шахснинг зиммасида ҳам шундай мажбурият бўлади.
Вакил (ишончли вакил) сифатида иш олиб бораётган юридик
шахс қайта ташкил этилганида топшириқ берувчи бу ҳақда дарҳол
хабардор қилиниши керак. Мазкур ҳолатда бундай юридик шахснинг
ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агар топшириқ берувчи ўттиз кунлик муд-
датда топшириқ шарт номасидан бош тортишини маълум қилмаса,
унинг қонуний ворисига ўтади.
Вакил вафот этган тақдирда ёки вакил ҳисобланган юридик шахс
тугутилганда мазкур модда учинчи шахсларга белгтланган мажбурият лар
юклайди. Ушбу ҳолатларда вафот этган шахснинг ворислари ёки юридик
шахсни тугатган ликвидатор топшириқ берувчининг манфаатларини
таъминловчи чоралар кўришга мажбур. Вафот этган шахснинг ворислари
топшириқ берувчига тегишли бўлган буюмларни, ҳужжатларни сақлашга
ҳамда ушбу мулкларни топширишга мажбур деган олдин мавжуд бўлган
қоидани тўлдиради. Худди шу қоиданинг юридик шахснинг ликвидатори
учун ҳам қўлланиши янги ҳисобланади.
821
47-БОБ. БЕГОНА ШАХСНИНГ МАНФААТИНИ
КЎЗЛАБ ТОПШИРИҚСИЗ ҲАРАКАТ ҚИЛИШ
826-модда. Бегона шахснинг манфаатини кўзлаб ҳаракат
қилиш шартлари
Манфаатдор шахсга ёки унинг мол-мулкига зарар етказилишининг
олдини олиш, унинг мажбуриятларини бажариш ёки унинг қонунга
зид бўлмаган бошқа манфаатларини кўзлаб, унинг топшириғисиз,
бошқа кўрсатмасисиз ёки олдиндан ваъда берилган розилигисиз
қилинган ҳаракатлар (бегона шахснинг манфаатини кўзлаб қилинган
ҳаракатлар) очиқ кўриниб турган манфаат ёки фойдадан ҳамда
Do'stlaringiz bilan baham: |