Збекистон республикасининг
-модда. Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
844-модда. Воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортиши
Агар воситачилик шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил- ган бўлмаса, воситачи шарт номани бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас, шарт нома амал қилиш муддати кўрсатилмасдан тузил- ган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолда воситачи комитентга шарт номани бекор қилиши ҳақида, агар хабар қилишнинг узоқроқ муддати шарт номада назарда тутилган бўлмаса, камида ўттиз кун олдин хабар бериши шарт. Воситачи комитентнинг мол-мулки сақланишини таъминлаш учун зарур чора-тадбирларни кўриши шарт. 852 Воситачи топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида хабардор қилинган комитент воситачининг топшириқни бажаришдан бош тортаётганлиги ҳақида билдиришнома олган кундан эътибо- ран, агар шарт номада бошқа муддат белгиланган бўлмаса, ўн беш кун ичида воситачи ихтиёридаги ўз мол-мулкини тасарруф этиши шарт. Агар комиссионер ушбу мажбуриятни бажармаса, воситачи ё мол-мулкни сақлаб қўйишга топширишга ёки уни комитент учун иложи борича фойдали баҳода сотишга ҳақли. Агар воситачилик шарт номасида бошқача тартиб назарда тутил- ган бўлмаса, топшириқни бажаришдан бош тортган воситачи шарт- нома бекор қилингунча ўзи тузган битимлар учун воситачилик ҳақи олишга, шунингдек шу пайтга қадар қилган харажатларининг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади. 1. Агар комитент воситачилик шарт номасидан ҳеч қандай сабаб кўрсатмасдан бош тортишга ҳақли бўлса, воситачи бир томонлама тар- тибда топшириқни бажаришдан бош тортишга ҳақли эмас. Истисно ҳолатлари ушбу ҳуқуқ воситачилик шарт номасида бириктирилган ёки муддатини кўрсатмасдан тузилган ҳолатлардир. Бундай ҳолатда воситачи комитентни шарт номани бекор қилиш ҳақида ўттиз кундан кам бўлмаган муддат олдин хабардор қилиши лозим(агар давомийроқ муддат шарт- номада назарда тутилмаган бўлса). 2. Воситачи комитентнинг мулкини сақлаш учун зарурий чора- ларни кўриши лозим. Бу ерда ЎР ФК 843-моддаси 3 қисмига ўхшаш қоида(фарқи — ўн беш кунлик муддатнинг белгиланиши) бириктириган. Воситачининг топшириқдан бош тортиши ҳақида хабардор қилинган комитент, шарт номада бошқача муддат кўзда тутилмаган бўлса, бундай хабарни олган кунидан эътиборан ўн беш кунлик муддат ичида восита- чида бўлган мулкни тасарруф қилишга киришишга мажбур. Агар у ушбу мажбуриятни бажармаса, воситачи мулкни сақлашга топширишга ёки уни комитент учун иложи борича фойдали баҳода сотишга ҳақли. 3. Топшириқни бажаришдан бош тортган воситачи шарт нома бекор қилингунча ўзи тузган битимлар учун воситачилик ҳақи олишга, шунинг- дек шу пайтга қадар қилган харажатларининг қопланишига бўлган ҳуқуқини сақлаб қолади(агар воситачилик шарт номасида бошқача тар- тиб назарда тутилган бўлмаса). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling