тегишли кўрсатмалар келгунча бажариб туриши шарт.
855
1. Шарҳланаётган модданинг 1-қисми тасдиқловчи характерга эгадир
ва унга мувофиқ фуқаронинг ўлими ёки воситачи — юридик шахс нинг
тугатилиши билан унинг фаолияти тугайди, шунга кўра воситачилик
шарт номаси ҳам тугашига. Бунда назарда тутиладики, воситачида бўлган
мулк қонунчилик талабларига мувофиқ, комитентга берилиши лозим.
2. Воситачи — юридик шахс нинг қайта ташкил этилиши воситачилик
шарт номасини бекор қилмайди. Бу ерда иштирокчилар ўртасида ҳуқуқий
ворисликка тўсқинлик қилувчи шахсий-ишонч муносабатлари мавжуд
эмас. Шунинг учун, воситачининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий
ворисга ўтиши мумкин — лекин бу комитентнинг хоҳишига боғлиқ. У
ушбу қайта ташкил этишни билгани ҳолда, хабардор қилинганидан сўнг
ўттиз кун ичида шарт номани бекор қилиш ҳақида хабар қилиши мумкин.
3. Шарҳланаётган модданинг 3-қисмида кўрсатилган ҳолатларда
ҳам иштирокчилар ўртасида ҳуқуқий ворисликка тўсқинлик қилувчи
шахсий-ишонч муносабатлари мавжуд эмас. Фуқаро-комитент вафот
этганлиги, у муомалага лаёқатсиз, лаёқати чекланган, бедарак йўқолган
ёки ночор деб топилганлиги, шунингдек юридик шахс-комитентнинг
тугатилганлиги ҳолатларида ҳам мазкур шарт номанинг амал қилишининг
сақланиб қолиши шунинг билан англатилади. Бунда воситачи ворислар
ёки ҳуқуқий ворислар(вакиллар)дан тегишли кшрсатмалар келмагунча
ўзига берилган топшириқ ижросини давом эттиришга мажбур.
856
49-БОБ. МОЛ-МУЛКНИ ИШОНЧЛИ
БОШҚАРИШ
849-модда. Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномаси бўйича бир тараф
(бошқарувнинг муассиси) иккинчи тарафга (ишончли бошқарувчига)
мол-мулкини муайян муддатга ишончли бошқарувга топширади,
Do'stlaringiz bilan baham: |