Збекистон республикасининг


иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet471/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   467   468   469   470   471   472   473   474   ...   505
иккинчи тараф эса ушбу мол-мулкни бошқарувнинг муассиси ёки 
у кўрсатган шахс (фойда олувчи) манфаатларини кўзлаб бошқариш 
мажбуриятини олади.
Мол-мулкни ишончли бошқаришга топшириш бу мол-мулкка 
мулк ҳуқуқининг ишончли бошқарувчига ўтишига олиб келмайди.
Ишончли бошқарувчи мол-мулкни ишончли бошқарар экан, ишон-
чли бошқариш шартномасига мувофиқ ушбу мол-мулкка нисбатан 
фойда олувчининг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳар қандай юридик 
ва амалий ҳаракатларни қилишга ҳақли. Қонунда ёки шартномада 
мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича айрим ҳаракатларга нис-
батан чекловлар назарда тутилиши мумкин. Ишончли бошқаришга 
топширилган мол-мулк юзасидан битимларни ишончли бошқарувчи 
ўз номидан амалга оширади, бунда у ўзининг шундай бошқарувчи 
сифатида иш олиб бораётганини кўрсатади. Агар ёзма тарзда рас-
мийлаштиришни талаб қилмайдиган ҳаракатлар амалга оширила-
ётганида иккинчи тараф ишончли бошқарувчи бу ҳаракатларни ана 
шундай бошқарувчи сифатида амалга ошираётганлигидан хабардор 
қилинган бўлса, ёзма ҳужжатларда эса ишончли бошқарувчининг 
исми ёки номидан кейин тегишли белги қўйилган бўлса, мазкур 
шартга риоя қилинган ҳисобланади.
Ишончли бошқарувчининг ана шундай бошқарувчи сифатида 
ҳаракат қилиши тўғрисида кўрсатма бўлмаса, у учинчи шахслар 
олдида шахсан мажбурият олади ва улар олдида фақат ўзига қарашли 
мол-мулк билан жавоб беради.


857
1. Мол-мулкни ишончли бошқариш мол-мулк эгасининг қонуний 
ҳуқуқларини мол-мулкдан янада самаралироқ фойдаланиш мақсадида 
учинчи шахслар томонидан амалга ошириш имконини беради. Мол-мулкни 
ишончли бошқарувга бериш эҳтиёжи мол-мулк эгасининг унга тегишли 
мол-мулкнинг айрим объектларидан самарали фойдалана олишдаги 
имконсизлиги ва малакасизлиги; вақтни иқтисод қилиш ёки бунинг учун 
тажрибали профессионалларни жалб этиш хоҳиши; шунингдек, учинчи 
шахсларга, ишончли бошқарувчи хизматига мурожаат қилган ҳолда, 
ўз мол-мулки ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш ниятини ифодалаши 
мумкин.
Бошқа шахснинг мулкини бошқаришдаги фаолият бу нафақат мулкка 
нисбатан уни қўриқлаш табиатидаги ҳаракатларни малга ошириш, балки 
ўша шахснинг барча ҳаракатларини амалга оширишдан иборат. Бу мулкни 
кўпайтиришга йўналтирилган бўлиши ҳам мумкин, ҳам мулкни қониқарли 
аҳволда сақлаш учун маълум бир онгли харажатларни амалга ошириш 
назарда тутилиши ҳам мумкин. Ушбу фаолият ҳам тадбиркорлик, ҳам 
нотижорат табиатини касб этади.
Мол-мулкни ишончли бошқаришнинг ўзига зос хусусиятлари 
қуйидагилардир:
Мол-мулкни ишончли бошқаришга бериш мулк ҳуқуқини ишончли 
бошқарувчига ўтишига олиб келмайди, ишончли бошқарувчи мол-мулк 
эгасининг қонуний ҳуқуқларининг шартномада ёки қонунда белги-
ланган у ёки бу чегарада амалга оширади, мулкдорнинг ўзи эса айни 
ўша чегарада ушбу қонуний ҳуқуқларини амалга оширмайди. Бунда 
бошқаурувчи мулкка нисбатан ўз шахсий манфаатларидан эмас, балки 
фойда олувчи — мулкдор ёки у кўрсатган учинчи шахс манфаатларидан 
келиб чиққан ҳолда иш тутади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш институти мажбурият ҳуқуқининг 
янги, мустақил институти бўлиб, у шахслар ўртасида мавжуд шартнома 
ва ушбу шартномага мувофиқ келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга 
асосланган. Кўрсатилган шартнома-икки томонлама, реал; ишонч (фиду-
циар) шартномаси эмас.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шартномасида учта субъект: бошқарув 
таъсисчиси, ишончли бошқарувчи ва фойда олувчи иштирок этади. Мол-
мулкни ишончли бошқариш шартномаси тўлов эвазига, ҳамда тўловсиз 


858
ҳам бўлиши мумкин. Бу уни, комитент томонидан комиссионерга тўлов 
ажратиш шартноманинг асосий шарти бўлган, комиссия шартномасидан 
ажратиб туради. Шартномада бошқарувчига бериладиган тўловнинг 
шакли ва миқдори белгиланган тақдирдагина у тўловлилик табиатига 
эга бўлади. Тўловсиз мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси деб 
қачонки қонунда ёки шарт номанинг ўзида ишончли бошқарувчи тўловсиз 
фаолиятни амалга ошириши кўриб чиқилган тақдирда тан олинади. 
Ишончли бошқарувчига унга берилган мол-мулкка нисбатан мол-мулкни 
ишончли бошқариш шарт номаси предметини ташкил этувчи нафақат 
юридик, балки амалий ҳаракатларни ҳам амалга ошириш ҳуқуқи берилади. 
Шунинг билан ишончли бошқариш, ишончли вакил томонидан бошқа 
шахс манфаати учун фақат юридик ҳаракатларни амалга оширишни 
назарда тутувчи топшириқ шарт номасидан фарқланади.
Мол-мулкни ишончли бошқариш бўйича муносабатлар ҳам юридик, 
ҳам хусусий мол-мулкка нисбатан пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун, 
мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг таъсисчиси сифатида 
ҳар қандай мол-мулк эгаси муносабатга киришиши мумкин.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номаси бир марталик эмас 
доимий давом этувчи вазифаларни амалга ошииришга йўналтирилган 
ҳолатда амалда бўлиши мумкин.
Бошқарув айнан мол-мулк билан амалга оширилади ва уни ташки-
лотларни бошқаришдан фарқлаш лозим. Кўрсатилган муносабатларнинг 
юридик табиати жуда хилма хил.
Ишончли бошқарувчи истисно тариқасида ўз номидан иш юритади. 
Бунда у ўзининг ушбу мақомини ёзма ҳужжатларда бошқарувчининг 
номланиши ёки номидан кейин «И.Б.» белгисини кўрсатиши шарт.
Ишончли бошқарувчи ҳаракатларининг рўйхати ва табиати на қонунда 
ва на шарт номада белгилаб берилади, чунки бу шарт нома предмети ва 
объектига, ундан ташқари ишончли бошқарувчининг касбий сифати, мала-
каси, мамлакатда ёки минтақада мавжуд иқтисодий шарт шароит оқибатида 
йўл қўйиладиган таваккалчилик даражаси сингари жиҳатларга боғлиқ.
Ушбу вазифаларни юклаш учун ҳар қандай вазиятларда ишончли 
бошқарувчининг розилиги талаб этилади, яъни ҳар доим шарт нома 
тузилган бўлиши керак, лекин эътиборли жиҳати, баъзи ҳолларда бундай 
шарт номадан олдин ҳукм акти(васий, ликвидация комиссияси тайинлаш 


859
ва ҳок.). Ушбу актда белгиланган орган бошқарувчини топишни ва у билан 
шарт нома тузишни таъминлаши лозим. Бунда, қатор ҳолатларда шарт-
номани мулк эгаси эмас, балки бошқа шахс тузади (масалан васийлик 
ва ҳомийлик органи — бедарак йўқолганда).
Бошқарувчи ўзининг эмас, балки мулк эгаси манфаатларидан келиб 
чиқиб фаолият юритади ва бу ўз навбатида ҳам шахсан мулк эгасининг 
ўзига, ҳам учинчи шахс-фойда олувчига фойда келтиришини назарда 
тутиши мумкин. Бу ҳолатда учинчи шахс фойдасига шарт нома тузилиши 
мумкин.
Мол-мулкни бошқариш фаолиятини амалга оширувчи ва мол-мулк 
эгасини даромад олишини таъминловчи шахс бунинг учун ҳақ олиш ва 
қилинган чиқимлар учун компенсация олиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Хуллас, мол-мулкни ишончли бошқариш-ишончли бошқарувчининг 
мол-мулк эгаси(бошқариш муассиси) томонидан ўзига берилган мол-
мулкни мол-мулк эгаси ёки кўрсатилган учинчи шахс(фойда олувчи) 
манфаатларидан келиб чиқиб юридик ва фактик ҳаракатларни амалга 
оширишидир.
2. Мол-мулкни ишончли бошқаришга бергани ҳолда, мол-мулк эгаси 
бошқарувчига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш қонуний 
ҳуқуқини бермайди(улар илгаригидек, мол-мулк эгасида қолади), 
фақатгина ишончли бошқарувчига ушбу қонуний ҳуқуқлардан ўзининг 
номидан амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Шунинг билан биргаликда, мол-мулк эгасининг ўзи ишончли 
бошқариш шарт номаси амалда бўлган пайтда унга тегишли бўлган 
ишончли бошқаришга берилган мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фой-
даланиш ва тасарруф этиш қонуний ҳуқуқларини амалга ошира олмайди.
Мол-мулкни ишончли бошқариш шарт номасининг предмети ишончли 
бошқарувчининг даромад олувчининг манфаатларидан келиб чиқиб ҳар 
қандай юридик ва фактик ҳаракатларни амалга оширишидир.
Шу билан биргаликда, қонун ёки шарт номадан келию чиқиб, мол-
мулкни ишончли бошқариш бўйича алоҳида ҳаракатларга нисбатан 
чекловлар қўйилиши мумкин (масалан, бошқарувда бўлган мулкни текинга 
бегонаштириш бўйича ҳаракатлар).
3. Бегона мол-мулкни бошқарувчи шахс ҳар доим ўз номидан зарурий 
ҳаракатларни амалга оширади, лекин, у айнан шундай мақомда ҳаракат 


860
қилаётганлигини кўрсатиши лозим. Бунга учинчи шахс ларни оғзаки хабар-
дор этиш ёки ёзма битимлар ва ҳужжатларда ишончли бошқарувчининг 
номи ёки номланишидан сўнг «И. Б» белгисини қўйиш йўли билан 
эришилади. Фақатгина ушбу шартга риоя қилган ҳолдагина бошқарувчи 
тузилаётган битимларда тараф ҳисобланади, ушбу мажбуриятлардан 
келиб чиқадиган қарзлар эса биринчи навбатда ишончли бошқарувга 
берилган мол-мулк ҳисобидан қопланади.
Юқоридаги маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошқарувчи ўз 
номидан битим тузган ҳисобланади ва бу бўйича контрагентлари олдида 
унга бошқаришга берилган мол-мулк билан эмас, ўзининг шахсий мол-
мулки билан жавоб беради.

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   467   468   469   470   471   472   473   474   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling