Збекистон республикасининг
-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузиш вақтида
Download 3.63 Mb. Pdf ko'rish
|
439-модда. Маҳсулот етказиб бериш шартномасини тузиш вақтида
келиб чиқадиган келишмовчиликларни ҳал қилиш Бир тарафнинг товарлар етказиб бериш шартномасини тузиш ҳақидаги таклифи шартнома лойиҳаси шаклида бошқа тарафга юборилган тақдирда, иккинчи тараф шартномани бошқа шартларда тузишга рози бўлса, лойиҳани олганидан сўнг кечи билан ўттиз кун 86 ичида келишмовчиликлар баённомасини тузади ва уни имзоланган шартнома билан қайтаради, келишмовчиликлар баённомасини олган тараф ўттиз кунлик муддатда шартнома шартларини келишиш чораларини кўриши (имконият бўлса, бошқа тараф билан биргаликда) ёки шартнома тузишни рад этишини бошқа тарафга ёзма равишда билдириши лозим. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси шартлари бўйича келишмовчиликлар баённомасини олган, бироқ шартнома шартларини келишиш чораларини кўрмаган ва шартнома тузишни рад этишини ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган муддатда бошқа тарафга маълум қилмаган тараф шартнома шартларини келишиб олишдан бош тортиш оқибатида етказилган зарарни қоплашга мажбур. 1. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси иқтисодиётнинг барча соҳаларида кенг қўлланилади, аксарият ҳолларда у узоқ муддатларга тузилади. Шу туфайли ҳам шартномани тузиш чоғида тарафларнинг бир- бирига мос келмайдиган манфаатларини мувофиқлаштириш биринчи даражали аҳамият касб этади. Маҳсулот етказиб берувчининг мажбурий шартнома тузиш мажбурияти Ўз. Р ФКнинг 377-моддасида мустаҳкамланган. 2. Маҳсулот етказиб бериш шартномаси юридик шахс иштирокидаги битим сифатида оддий ёзма шаклда тузилиши лозим (Ўз. Р ФКнинг 108-моддаси). Шартноманинг мазмуни баён этилган ва тегишли шахслар томонидан имзоланган ҳужжат шартноманинг шакли сифатида амал қилиши мумкин. Шартномани тузишнинг ёзма шакли ва у узоқ муддатга тузилишини назарда тутувчи тартиб бунда тарафлар ўртасида юзага келувчи келишмовчиликларни бартараф этиш таомилини белгилайди. Яна шуни ҳам эътиборга олиш лозимки, тарафлардан ҳар бирининг таклифлари бошқа тарафга Ўз. Р ФКнинг 366-моддасига мувофиқ почта, телеграф, телетайп, электрон алоқа ёки ҳужжат шартномадаги тарафдан чиққанлигини ишончли суратда аниқлаш имконини берадиган бошқа алоқа ёрдамида юборилиши мумкин. Амалда баъзан фуқаролик муомаласи иштирокчилари шартномаларни прайс- варақлар асосида тузишлари боис, маҳсулот етказиб бериш шартномаларини тузиш ва бажариш жараёнида мураккаб вазиятлар юзага келади. Бундай ҳолларда суд амалиёти прайс-варақларни оммавий оферта сифатида, буюртмани эса — акцепт сифатида тан олмайди, чунки прайс-варақларда муҳим шартлар 87 йўқ, уларда фақат сотиш учун таклиф қилинаётган товарлар ҳақида ахборот берилади. Бу ҳужжатлардан маҳсулот етказиб берувчининг ҳар қандай манфаатдор шахс билан шартнома тузиш нияти англашилмайди. Шартнома тузиш ва келишмовчиликларни бартараф этиш босқичида юристнинг иши потенциал етказиб берувчида конкрет сотиб олувчи пайдо бўлган ва етказиб берувчи дастлабки музокараларга киришган пайтдан бошланади. Бунда юрист шартнома турини, уни тузиш шаклини, шартноманинг таркибий тузилишини танлаш, шартноманинг аниқ шартларини шакллантириш, шунингдек маҳсулот етказиб бериш ва ҳақ тўлаш муддатларининг ўзаро нисбатини аниқлаш, мажбуриятлар бажарилишини таъминлашнинг самарали воситаларини танлаш масалаларини ҳал қилиши лозим. Айни шу йўналишларда иш олиб бориш ва маҳсулот етказиб берувчи билан сотиб олувчи ўртасидаги келишмовчиликларни бартараф этиш мақсадга мувофиқдир. 3. Маҳсулот етказиб бериш шартномасига аниқ ва изчил тус бериш учун «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий- ҳуқуқий базаси тўғриси»даги Қонун қуйидаги шартларни ўз ичига олган намуналарни таклиф қилади: шартноманинг предмети, товарнинг сифати ва бутлиги, товарни етказиб бериш муддатлари ва тартиби, товар нархи ва уни тўлаш тартиби, идиш ва ўраш, мулкий жавобгарлик ва якунловчи қоидалар. 4. Шарҳланаётган модда муайян ҳаракатларни бажариш муддатлари тўғрисидаги процедуравий кўрсатмалар ва фармойишларни ўз ичига олади. Биринчидан, шартнома шартлари хусусида эътирозлар ёки бошқача шартларни келишиш ҳақида таклиф (келишмовчиликлар баённомаси, хат, телеграмма ва ҳоказолар шаклида) олган тарафнинг шартноманинг бундай шартларини келишиш чораларини кўриш мажбурияти назарда тутилган; иккинчидан, агар тарафлар бошқача шартни белгилаган бўлмаса, тегишли шартларни келишиш учун ўттиз кунлик муддат белгиланган; учинчидан, шартларни келишиш ҳақида таклифни олган ва келишишни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаган тарафнинг таклиф қилинган шартларда шартнома тузишни рад этишини бошқа тарафга айни шу муддатда ёзма равишда билдириш мажбурияти назарда тутилган. Бу муддат тугаганидан сўнг моддада кўрсатилган талабларни бажармаган тараф учун ўз контрагенти кўрган зарарни қоплаш мажбурияти 88 сифатидаги кўнгилсиз оқибатлар келиб чиқиши мумкин. Бундай зарар шу жумладан музокаралар олиб бориш даврида нархларнинг кўпайиш томонга ўзгаришида ифодаланиши мумкин. Шартнома тузишга розилик тўғрисидаги хабарномани унинг шартларини келишиш ҳақидаги таклифга қўшиб юборган тарафнинг харажатлари, агар улар оферта юборган шахс акцептни бошқача шартларда олган санадан эътиборан ўттиз кунлик муддат тугаганидан сўнг амалга оширилган мазкур шартномани бажаришга тайёргарлик кўриш ва уни ташкил этиш муносабати билан қилинган бўлса, зарарлар деб топилиши мумкин. 5. Шарҳланаётган моддада белгиланган мажбуриятларни бузиш, яъни шартларни келишиб олишдан бош тортиш, шартнома тузишни рад этишни бошқа тарафга маълум қилмаслик ушбу тараф томонидан зарарни қоплаш талабини қўйиш учун асос сифатида қаралади (масалан, тарафнинг шарҳланаётган моддада назарда тутилган фаол ҳаракатлари бажаришдан бош тортиши товарларни ишлаб чиқаришга буюртмани бошқа маҳсулот етказиб берувчига юбориш муддатининг кечиктириб юборилишига олиб келган бўлса, товарлар баҳосидаги фарқни қоплаш ҳақидаги талабни). Download 3.63 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling