Збекистон республикасининг


-модда. Товарларни етказиб бериш тартиби


Download 3.63 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/505
Sana10.11.2023
Hajmi3.63 Mb.
#1763337
TuriКодекс
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   505
441-модда. Товарларни етказиб бериш тартиби
Товарларни етказиб бериш маҳсулот етказиб берувчи томонидан 
товарларни шартнома бўйича сотиб олувчига ёки шартномада олувчи 


91
сифатида кўрсатилган шахсга жўнатиш (топшириш) йўли билан 
амалга оширилади.
Маҳсулот етказиб бериш шартномасида товарларни олувчиларга 
жўнатиш тўғрисида сотиб олувчининг сотувчига кўрсатмалар бериш 
ҳуқуқи (жўнатиш разнарядкаси) кўзда тутилган ҳолларда, маҳсулот 
етказиб берувчи товарларни жўнатиш разнарядкасида кўрсатилган 
олувчиларга жўнатади (топширади).
Жўнатиш разнарядкасининг мазмуни ва уни сотиб олувчи томонидан 
маҳсулот етказиб берувчига юбориш муддати маҳсулот етказиб бериш 
шартномасида белгиланади. Агар жўнатиш разнарядкасини юбориш 
муддати шартномада назарда тутилган бўлмаса, у маҳсулот етказиб 
берувчига маҳсулот етказиб бериш даври бошланишидан камида ўттиз 
кун олдин юборилиши лозим.
Сотиб олувчининг белгиланган муддатда жўнатиш разнарядкасини 
тақдим қилмаслиги маҳсулот етказиб берувчига ё маҳсулот етказиб 
бериш шартномасини бажаришдан бош тортиш, ёки сотиб олувчидан 
товарлар ҳақини тўлашни талаб қилиш ҳуқуқини беради. Бундан 
ташқари маҳсулот етказиб берувчи жўнатиш разнарядкасини тақдим 
қилмаслик туфайли етказилган зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
1. Шарҳланаётган моддада маҳсулот етказиб бериш шартномаси мураккаб 
тузилишга эга эканлиги кўрсатиб ўтилган. Бу маҳсулот етказиб берувчининг 
томонида тегишли товарга муҳтож бўлган, иқтисодий манфаатларини 
сотиб олувчи ифода этаётган олувчи (яъни товарни қабул қилиб олувчи) 
иш кўрган ҳолларда намоён бўлади. Шунга ўхшаш вазият сотиб олувчи 
айрим олувчиларга нисбатан товар айланмасининг ташкилотчиси бўлган 
ҳолларда ҳам кузатилиши мумкин.
Ҳар қандай ҳолда ҳам олувчи маҳсулот етказиб берувчи билан шартнома 
муносабатларида бўлмайди. Сотиб олувчи ва олувчига нисбатан маҳсулот 
етказиб бериш шартномасидан ташқарида ётувчи асослардан келиб чиқадиган 
ранг-баранг ҳуқуқлар ва бурчлар мавжуд бўлиши мумкин.
2. Шарҳланаётган модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари 
мазмунидан сотиб олувчининг товарларни олувчиларни (уларнинг 
жўнатиш реквизитларини) бевосита шартномада кўрсатиш ёки жўнатиш 
разнарядкасини тақдим этиш тартиби ва муддатларини назарда тутиш 
ҳуқуқи келиб чиқади.


92
Жўнатиш разнарядкаси — сотиб олувчи товарларни олувчиларни ва 
уларнинг жўнатиш реквизитларини кўрсатувчи ҳужжат.
3. Жўнатиш разнарядкасини юбориш муддатлари, унинг мазмуни, 
товар миқдори бўйича чеклашлар, олувчилар шартномада белгиланиши 
мумкин.
4. Шарҳланаётган модданинг сотиб олувчи жўнатиш разнарядкасини 
тақдим қилмаслиги оқибатлари назарда тутилган тўртинчи қисмида 
бошқача оқибатларни шартномада белгилаш имконияти тўғрисида 
изоҳот мавжуд эмас. Аммо шарҳланаётган модданинг биринчи ва 
иккинчи қисмларига киритилган нормаларнинг диспозитивлигини 
ҳисобга олиб, тўртинчи қисмда ифодаланган норма ҳам диспозитив 
хусусиятга эга, деб тахмин қилиш мумкин. Шу туфайли ҳам 
шартномада жўнатиш разнарядкасини тақдим қилмаслик ёки жўнатиш 
разнарядка сини тақдим қилиш муддатини кечиктириб юбориш, 
шу жумладан маҳсулот етказиб бериш муддатини кейинги даврга 
ўтказишнинг бошқача оқибатлари назарда тутилиши мумкин. Жўнатиш 
разнарядкасини тақдим қилмаслик ёки жўнатиш разнарядкасини 
ўз вақтида тақдим қилмаслик оқибатларини аниқлашда ФКнинг 
256-моддаси қўлланади.
Жўнатиш разнарядкасини тақдим қилиш сотиб олувчи шартномани 
бажаришни (товарни қабул қилиш ва унинг ҳақини тўлашни) товарни 
олувчилар — учинчи шахсларга юклашининг айрим кўриниши 
ҳисобланади (Ўз. Р ФКнинг 241-моддаси). Шу туфайли ҳам товарни қабул 
қилиш, шартнома лозим даражада бажарилмаганини маҳсулот етказиб 
берувчига маълум қилиш, товар ҳақини тўлаш ва бошқа мажбуриятларни 
бажармагани ёки лозим даражада бажармагани учун жавобгарлик сотиб 
олувчига юкланади.
5. Олувчи — бу сотиб олувчи ўз мажбуриятларининг бир қисмини 
бажаришни юклаган учинчи шахс. Бинобарин, Ўз. Р ФКнинг 313-моддасига 
мувофиқ кредитор (маҳсулот етказиб берувчи) олувчидан айрим ҳолларда у 
иштирок этишга мажбур бўлган товарларни қабул қилиш мажбуриятининг 
ижросини ҳам, товар ҳақини ҳам қабул қилиши шарт. Аммо бунда 
жавобгарлик олувчига ўтмайди, Ўз. Р ФКнинг 334-моддасига мувофиқ, 
башарти, махсус қонунда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, сотиб 
олувчининг зиммасида қолади.


93

Download 3.63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   505




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling