Ўзбекистон республикасининг


-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

35-боб. Солиқ ставкалари. Солиқ даври 
258-модда. Солиқ ставкалари 
 
Агар ушбу Кодекснинг 36-бобида бошқача қоида белгиланмаган 
бўлса, солиқ ставкаси 15 фоиз миқдорида белгиланади. 


269 
Ушбу Кодекснинг 36-бобида назарда тутилган ҳолларда солиқ 
ставкаси 0 фоиз миқдорида белгиланади. 
 
259-модда. Солиқ даври 
 
Ушбу Кодекснинг 39-бобида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, 
бир ой солиқ давридир. 
 
36-боб. Ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган
айланма 
 
260-модда. Экспорт операцияларига ва уларга
тенглаштирилган операцияларга солиқ солиш 
 
Ноль даражали ставка бўйича солиқ солиш қуйидагилар реализация 
қилинганда амалга оширилади: 
1) Ўзбекистон 
Республикаси 
ҳудудидан 
экспорт 
божхона
тартиб-таомилига олиб чиқилган товарлар; 
2) илгари Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида қайта ишлаш 
божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган, Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан олиб чиқилган товарлар ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидан божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона тартиб-таомилига 
жойлаштирилган товарларни қайта ишлаш натижасида олинган (ҳосил 
бўлган) товарлар (қайта ишлаш маҳсулотлари, чиқиндилар ва (ёки) 
қолдиқлар); 
3) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқилган ғамлаб 
қўйилган нарсалар. Ушбу модда мақсадида ҳаво кемаларидан 
рисоладагидек фойдаланилишини таъминлаш учун зарур бўлган ёқилғи
ва ёнилғи-мойлаш материаллари ғамлаб қўйилган нарсалар деб эътироф 
этилади; 
4) чет элдан келтирилган товарларни ташиш чоғида божхона транзити 
божхона тартиб-таомилига жойлаштирилган товарларни бевосита 
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига етиб келиш жойидаги божхона 
органидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетиш жойидаги 
божхона органигача ташиш ёхуд транспортда ташиш билан бевосита боғлиқ 
бўлган хизматлар; 
5) халқаро ташишлар билан бевосита боғлиқ бўлган хизматлар. 
Ноль даражали ставкани айрим ҳолларда қўллашнинг ўзига
хос хусусиятлари ушбу Кодекснинг 264-моддасида белгиланган. 
Ноль даражали ставкани қўллаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар 
солиқ ҳисоботи билан бирга тақдим этилади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling