Ўзбекистон республикасининг
-модда. Назорат қилинадиган ташқи савдо битимлари
Download 5.06 Mb. Pdf ko'rish
|
Soliq kodeksi 2023
181-модда. Назорат қилинадиган ташқи савдо битимлари
Ушбу Кодекс мақсадида мазкур моддада назарда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, назорат қилинадиган битимлар деб қуйидагилар эътироф этилади: 1) жаҳон биржа савдоси товарларининг ташқи савдоси соҳасидаги битимлар; 2) тарафларидан бирининг рўйхатдан ўтказилиш жойи, яшаш жойи ёки солиқ резидентлиги жойи офшор юрисдикция бўлган шахс ҳисобланадиган битимлар. Агар бунда Ўзбекистон Республикаси юридик шахсининг фаолияти офшор юрисдикцияда доимий муассасани ташкил этса ва назорат қилинадиган битим ушбу фаолият билан боғлиқ бўлса, ушбу битим қисмида 183 мазкур юридик шахсга рўйхатдан ўтказилиш жойи ушбу офшор юрисдикция бўлган шахс сифатида қаралади. Ушбу Кодекс мақсадида солиқ солиш бўйича имтиёзли режимни тақдим этадиган ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда ахборотни ошкор этишни ҳамда тақдим этишни назарда тутмайдиган давлатлар ва ҳудудлар офшор юрисдикциялар деб эътироф этилади. Офшор юрисдикцияларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда тасдиқланади. Ушбу модданинг биринчи қисми 1-бандида назарда тутилган битимлар, агар бундай битимларнинг предмети қуйидаги товар гуруҳларидан бирининг ёки бир нечтасининг таркибига кирувчи товарлар бўлса, назорат қилинадиган битимлар деб эътироф этилади: 1) рангли металлар; 2) қимматбаҳо металлар; 3) минерал ўғитлар; 4) углеводород хом ашёси ва нефть маҳсулотлари; 5) пахта толаси ва калава ип. Ушбу модданинг бешинчи қисмида санаб ўтилган товарларнинг кодларини Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси белгилайди. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг аризасига кўра суд битимни ушбу моддада белгиланган назорат қилинадиган битим белгиларига жавоб бермаслигига сабаб бўладиган шароитлар яратиш мақсадида тузилган бир турдаги битимлар гуруҳининг қисми деб тахмин қилиниши учун етарли асослар мавжуд бўлган тақдирда ҳам назорат қилинадиган битим деб эътироф этиши мумкин. Download 5.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling