Ўзбекистон республикасининг


чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet190/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

чет эл юридик шахсларини ҳисобга қўйиш
ва ҳисобдан чиқариш тартиби 
Агар чет эл юридик шахси жисмоний шахсларга ушбу Кодекснинг 
282-моддасида кўрсатилган, реализация қилиш жойи Ўзбекистон 
Республикаси деб эътироф этиладиган электрон шаклдаги хизматлар 
кўрсатадиган бўлса, ва агар бу юридик шахснинг ўзи воситачиларсиз 
хизматларни олувчи бўлган жисмоний шахслар билан ҳисоб-китобларни 
амалга оширса, чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш 
(ҳисобдан чиқариш) ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза 
ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан рўйхати 
тасдиқланадиган бошқа ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Шундай хизматларда солиқ агенти деб эътироф этиладиган воситачи бўлган 
чет эл юридик шахсини солиқ органида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) 
худди шундай тартибда амалга оширилади. 
Ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) тўғрисидаги ариза чет эл юридик 
шахслари томонидан солиқ органига электрон шаклда хизматлар кўрсатиш 


288 
бошланган (тугатилган) кундан эътиборан ўттиз календарь кундан 
кечиктирмай берилади. 
280-модда. Солиқ солиш объекти ва солиқ базаси.
Солиқ даври. Чет эл юридик шахслари томонидан 
солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби 
Жисмоний шахсларга электрон шаклдаги хизматларни реализация 
қилиш бўйича айланма солиқ солиш объектидир. 
Чет эл юридик шахслари жисмоний шахсларга Ўзбекистон 
Республикаси реализация қилиш жойи деб эътироф этиладиган, ушбу 
Кодекснинг 282-моддасида белгиланган электрон шаклдаги хизматларни 
кўрсатганда солиқ базаси мазкур хизматларнинг уларни реализация 
қилишнинг ҳақиқий нархларидан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ 
суммаси ҳисобга олинган ҳолдаги қиймати сифатида аниқланади. 
Бир чорак солиқ давридир. 
Солиқ базаси ҳар бир чорак бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов 
(қисман тўлов) келиб тушган вақтдан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Солиқ базасини ушбу моддага мувофиқ аниқлаш чоғида электрон 
шаклда кўрсатиладиган хизматларнинг чет эл валютасида ифодаланган 
қиймати Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг кўрсатилган 
хизматлар тўлови (қисман тўлови) келиб тушган ойнинг охирги кунида 
белгиланган курси бўйича миллий валютада қайта ҳисобланади. 
Агар бундай хизматларни реализация қилишга доир операцияларга 
нисбатан солиқни ҳисоблаб чиқариш бўйича мажбурият ушбу моддага 
мувофиқ солиқ агентининг зиммасига юклатилмаган бўлса, чет эл юридик 
шахслари солиқни ҳисоблаб чиқаришни мустақил равишда амалга оширади.

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   186   187   188   189   190   191   192   193   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling