330
тўловчининг харажати (даромади) деб эътироф этилади. Мазкур фарқ
топшириш далолатномаси асосида нархга устама (ижобий фарқ бўлганда)
ёки нархдан сийлов бериш (салбий фарқ бўлганда) тарзида аниқланади.
Корхона ким ошди савдоларида
хусусийлаштириш тартибида
ёки танлов бўйича мол-мулк мажмуи сифатида сотиб олинган тақдирда,
харидор томонидан тўланадиган устама (олинадиган чегирма) миқдори
харид нархи ва корхонанинг мол-мулк мажмуи сифатидаги баҳолаш
(бошланғич) қиймати ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Харидор
томонидан
тўланадиган
устаманинг
(олинаётган
чегирманинг) суммаси солиқ солиш мақсадида қуйидаги тартибда ҳисобга
олинади:
1) мол-мулк мажмуи сифатидаги
корхона харидори томонидан
тўланадиган устама харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага
бўлган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган
ойдан кейинги ойдан
эътиборан беш йил мобайнида бир меъёрда унинг харажатлари деб эътироф
этилади;
2) мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонанинг харидори томонидан
олинадиган сийлов харидорнинг мол-мулк мажмуи сифатидаги корхонага
бўлган мулк ҳуқуқининг ўтишини давлат рўйхатидан ўтказиш
амалга
оширилган ойдаги даромади деб эътироф этилади.
Сотувчининг корхонани мол-мулк
мажмуи сифатида реализация
қилишдан кўрган зарари ушбу Кодекснинг 46-бобида белгиланган тартибда
солиқ солиш мақсадларида сотувчи томонидан ҳисобга олинади.
Do'stlaringiz bilan baham: