Ўзбекистон республикасининг


-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet311/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

68-боб. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига
солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари 
473-модда. Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига


471 
солиқ солиш шартлари 
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчиларига киритилган 
инвестициялар ҳажмига қараб, мол-мулк солиғидан, ер солиғидан ва сув 
ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг қарори билан белгиланган муддатга озод қилиш тарзида 
солиқ имтиёзлари берилади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ имтиёзлари 
фақат инвестор (инвесторлар) ва Махсус иқтисодий зона дирекцияси 
ўртасида тузилган Махсус иқтисодий зона ҳудудига инвестиция киритиш 
тўғрисидаги битимда назарда тутилган махсус иқтисодий зона 
иштирокчисининг фаолияти турларига нисбатан татбиқ этилади. 
Махсус иқтисодий зоналарнинг иштирокчилари қўшилган қиймат 
солиғи ва бошқа солиқлар бўйича имтиёзлардан ушбу Кодексга мувофиқ 
фойдаланиладилар. 
 
474-модда. Махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари
томонидан солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби 
Ушбу Кодекс 473-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган 
солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати махсус иқтисодий зона 
иштирокчисининг гувоҳномаси олинган кундан эътиборан ҳисоблаб 
чиқарилади. 
Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчиси мақомидан маҳрум 
этилганда тадбиркорлик субъекти махсус иқтисодий зона иштирокчиларига 
бериладиган солиқ имтиёзлари ва бошқа преференциялардан махсус 
иқтисодий зона иштирокчиси мақомидан маҳрум этилган ойнинг биринчи 
кунидан эътиборан фойдаланишга ҳақли эмас. 
Агар махсус иқтисодий зона иштирокчиси инвестициялар ҳажмини 
солиқ имтиёзларининг узоқроқ амал қилиш муддатини назарда тутадиган 
миқдоргача оширса, у инвестицияларнинг ҳақиқий ҳажмига мувофиқ солиқ 
имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақли. Бунда, агар 
инвестициялар ҳажмининг ошиши имтиёзларнинг аввалги амал қилиш 
муддати тугаганидан кейин амалга оширилса, солиқ имтиёзлари 
имтиёзларнинг узоқроқ амал қилиш муддатига бўлган ҳуқуқ юзага келган 
ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан қўлланилади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   306   307   308   309   310   311   312   313   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling