Ўзбекистон РеспубликасиОлий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Термиз давлат университети Иқтисодиёт факултети
Download 0.74 Mb.
|
омонов суннат н 819 таййор
3-боб. Якунловчи қоидалар
22. Давлат хизматлари марказлари, ваколатли органлар ва ДК филиаллари ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган ариза берувчи ҳақидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлаши керак. 23. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали, доимий назоратни ва мониторингни амалга оширадилар. 24. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин. 25. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар. ХУЛОСАЛАР Мен 4- курсда ўқиш жараёнида ўтилган назарий билимларимни малакавий амалиётини ўташ давомида амалий фаолиятда ҳисобланишини ўрганиб чиқдим. Шу билан бирга амалиётни ўташдан асосий мақсад бевосита таълим стандарти талабларига мувофиқ мустақил ишлашга ўрганиш, ўзлаштирган назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, жамоада ташкилотчилик ва тарбиявий ишлар олиб бориш бўйича тажриба ҳосил қилиш, корхона ва ташкилотларнинг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва функционал масалаларини ўрганиш бўйича амалий кўникмаларини эгаллаш ҳисобланади. 4 курсда ўқиган макроиқтисодиёт, эконометрика, инстутисонал иқтисодиёт, статистика, саноат иқтисодиёт, эркин иқтисидий зоналар каби фанлардан олган назарий билимларимизни амалий фаолиятда ўрганишга ҳаракат қилдик. Малакавий амалиёти даврида вазифаларни бажардим: 1. Хўжалик юритувчи субъектда ўз ва номутахассислиги бўйича олиб борилаётган ишлар кўламини ва тизимини ўрганиб чиқдим. 2.Мутахассислигим бўйича амалий кўникма ва малакаларини шакллантирдим. Назарий билимларимни амалий билимлар билан мустахкамладим. 3.Амалиёт объектида мавжуд тартиб-қоидалар ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни ўргандим. 4.Амалиёт объекти ва бошқа субъектлар ўртасидаги ҳужжатлар айланишини ўргандим ва корхона тўғрисида билимларимни янада бойитдим. 5.Амалиёт объекти ва умумий тармоқ даражасида иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ўзгаришлардан хабардор бўлдим. 6.Амалиёт объектида қарор қабул қилиш ва мустақил ишлашга ўргандим. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling