Ўзбекистон респуликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакасига


Download 298.5 Kb.
bet21/32
Sana29.03.2023
Hajmi298.5 Kb.
#1307878
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32
Bog'liq
географиядан дастур магистратурага 2019

Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
“Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” фанини ўрганиш жараёнида бакалавр амалга ошириладиган масалалари доирасида талабалар:
- табиатдан фойдаланишда табий муҳит шароитини ҳисобга олиш, умумий табиий географик қонуниятлар, географик қобиқ, унинг тузилиши ҳақида, табиий шароит ва табиий ресурс тушунчаси, табиий ресурсларнинг классификацияси, табиий ресурсларнинг хўжалик аҳамияти ҳақида тасаввурга эга бўлиши керак;
- географик қобиқдаги қонуниятларни, табиий геосистемалар ривожланишининг прогнозларини, табиат компонентлари орасидаги мураккаб ўзаро алоқалар ва қонуниятларни, табиатдан фойдаланишнинг турли (экологик, ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий) жиҳатларини, табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини, экологик иқтисодий районлаштиришни, давлат экологик экспертизасини билиши ва улардан фойдалана олиши керак;
- турли геосистемалар бўйича дала тадқиқот ишлари олиб бориш методлари, муайян ҳудудлар табиий ресурсларини баҳолаш, табиий ресурслардан фойдаланганда юз берадиган оқибатлар прогнозини ишлаб чиқиш, ҳудудларнинг ресурс салоҳиятини иқтисодий таҳлил қилиш ва баҳолаш, экологик экспертизани бажариш ва хулосалар олиш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
«Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари» фани асосий мутахассислик фани ҳисобланиб, 7 - семестрда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш учун ўқув режасида режалаштирилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математик ва табиий-илмий (олий математика, физика, кимё, экология асослари), умумкасбий (ландшафтшунослик асослари, географик тадқиқот усуллари, амалий география) фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Бўлажак географ бакалаврлари ўзларининг ишлаб чиқариш фаолиятида, жумладан мактаб, коллеж ва лицейларда ўқувчиларга дарс бериш жараёнида, турли илмий тадқиқот ишларида дала – кузатув ҳамда ўлчаш ишларини ташкил этишларида, улардан халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали фойдаланишда ушбу фан бўйича олган назарий ва амалий билимларига таянадилар. Шу жиҳатдан “Табиатдан фойдаланишнинг географик асослари” ўқув фани юқори малакали географлар тайёрлаш тизимининг ажралмас бўғини ҳисобланади.





Download 298.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling