Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Download 1.39 Mb.
bet47/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Этиленнинг винилацетат билан сополимери асосдаги турғунлаштирувчи қўндирманинг одатдаги хромотаграммаси:Vэ - элюирловчи ҳажм; S- детектор сигнали; 1 - сополимер пики; 2- эритувчи пики
Қабул қилинган шароитларда концентрацион эффект эритувчи пикининг кенгайишига олиб келмайди (каталитик крекингнинг енгил газойли). Газойлни кайта киритганда пик баландлигининг қайта такланиш ўртача қийматдан 1 % дан (нисб.) кам бўлган чекланиш билан характерланади, шунинг учун миқдорий ҳисоблаш учун абсолют калибрлаш усули қўлланилади. 6.3 расмда калибрлаш графиги кўрсатилган у бўйича эритувчи пикининг баландлиги улчаб присадкдаги (этиленнинг винилацетат билан сополимери) фаол модданинг миқдорини топадилар.

Қўндирма Сда фаол модда миқдорининг (этиленнинг винилацетат билан сополимери) эритувчи Н пики баландлигига калибраланиш боғлиқлиги
Бир марта аниқлашдаги таҳлил хатоси 6 % дан (нисб.) ва уч марта аниқлашнинг ўртачаси эса 3 % дан юқори бўлмайди. Танланган шароитларда этиленнин винилацетат билан сополимерларининг миқдорини турли эритмаларда масалан, эритувчи муҳитида ўтказиладиган синтез маҳсулотларида ва турли углеводородли фракцияларда товар шаклдаги қўндирмаларнинг 25-50 % ли эритмаларида аниқлаш мумкин.
ПМА-Д турғунлаштирувчи қўндирма бу полиалкилметакрилатнинг (алкил С1216) И - 20А мой эритувчидаги эритмасидир. Мой ва полимердан ташқари унда реакция киришмаган мономер ҳам бўлади.
Фаол модда миқдорини ТУ 6-01-270-74 бўйича аниқлаш учун полиметакрилатли қўндирмани ацетон билан экстракциялаб мой ва полимерга ажратадилар, бунда реакцияга киришмаган мономер мой билан бирга ажралди. Фаол моддани аниқлашнинг бошқа бир усули полимерни чўктириш сўнгра уни ажратиб олишдан иборатдир [209].
Ўлчанган қўндирмани (1 г) 16 мл н-пентанда эритилади, ҳажмий нисбати 1:1 бўлган метанол ва изопропанол аралашмасидан таркиб топган чўктирувчидан 30 мл қўшилади, аралаштирилади, ажратиб чиққан суюқлиқ қатлами тўлиқ тиниқ бўлгунча центрефугаланади сўнгра уни солиб олинади. Қолган полимерни 8 мл н-пентанда яна эритилади ва ажралиб чиққан суюқликни тўлиқ тиниқ бўлгунча центрифугаланади, уни ҳам солиб олинади. Қолган полимерни барқарор массага келгунча қуритилади. Ўлчанган қўндирманинг дастлабки ва олинган полимер массаларининг айирмаси бўйича полимернинг қўндирмадаги миқдорини аниқланади.
ПМА-Д қўндирмасининг анча тўлиқ таҳлилига суюқли хромотаграфия усули билан эришилади [210].
АСКГ силикагелини элаб, 250-180 мкм фракциясини ажратиб олинади, устига водород пероксид қуйилади ва 100 0С да 2 соат қўйиб қўйиб қўядилар, сўнгра этанол уч марта ишлов берилади (1 соат хона ҳароратида). Ювилган силикагелни ҳавода қуритилади, фаоллаштирилади (150 0 С да 6 соат) ва диаметри 5 мм узунлиги 1000 мм бўлган колонкага юклаб, уни 90-100 0С ҳароратли ҳаволи ҳаммом остига ўрнатилади. Колонкага 1 мл пентаннинг тетрахлорметан билан аралашмаси (4:1) 0,2 г қўндирма эритмасини киритадилар. Пентан ва тетрахлорметан аралашмаси (80 мл) билан полимер ва мойни элюирланади. Адсорбентнинг ғовакли структураси полиметакрилатнинг (полимер-1) юқори молекуляр қисмининг ўлчамларига тўғри келмаганлиги учун, полимер-1 адсорбцияланади ва колонкадан биринчи бўлиб ювилиб чиқади. Полимер-1 ва мойнинг пиклари аниқ ажратилган
(6.4-расм).

ПМА-Д турғунлаштирувчи қўндирманинг хромотограммаси: N- фракция рақами; 1- полимер-1; 2- мой; 3-полимер-2; 4- мономер.
Сўнгра колонкага тетрахлорметанни (20 мл) киритилади ва полимерни (полимер-2) қўшимча элюирланади, этанол билан эса реакцияга киришмаган мономерни элюирланади. Хроматографилашнинг давомийлиги 3 соат.
Фракцияларнинг таркиби кимёвий таҳлил, ИҚ – ва масс-спектрлари билан тасдиқланган. Ажратиб олинган мойнинг қотиш ҳарорати дастлабки мойники каби -15 0С ни ташкил қилади, яъни мой фракциясида полимер йўқ. Ажратиб олинган мойнинг совунланиш сони нолга тенг, бу ҳол мономер йўқлиги тўғрисида далолат беради. Ажратиб олинган мономер мой ва фаол моддадан деярли холи. Услубиёт полиметакрилатнинг миқдори 15,33 ва 40 % бўлган сунъий аралашмаларда текширилган. Стандарт чекланишларнинг кичик қийматлари таҳлилнинг жуда юқори аниқлиги тўғрисида далолат беради. 30 % полиметакрилат ва 67 % И-20А мойдан таркиб топган сунъий аралашмани хромотагрифик тақсимлаб қуйидаги фракциялар олинади: полимер-1 (20,3 %), полимер-2 (5,1 %), мой (66,9 %) ва мономер (7,7 %).
Полиметакрилатли қўндирмаларни фаол модда ва реакцияга киришмаган мономер миқдорини таҳлил қилиш учун юқорида баён этилган вақтдан кўра кам вақтни таъминлайдиган ИҚ – спектроскопия усули ишлаб чиқилган [211,212]. Полиметакрилат, мономер ва уларнинг сунъий аралашмалари спектрларини ўрганиш асосида ютиш частотаси 1735 см-1 (С=О гуруҳнинг валент тебраниши) ва 1170 см-1 (С-О-С гуруҳнинг скелет тебраниши) бўлган полосалар оптик зичликларининг нисбати танлаб олинган эди. Бу қуйдагилар билан белгиланган биринчидан, D1735/D1170 нисбати полимер ва мономер спектларида турли қийматларга эга ва С1216 алкилметакрилатнинг турли миқдорини сақлаган хомашёдан олинган полимерлар учун доимийдир, иккинчидан, берилган фракциянинг барча алкилметакрилатлари учун у бир хилдир, яъни хомашё таркибига боғлиқ эмас. 1100-1300 см-1 соҳанинг полимер ва мономер спектрлрида кескин фарқ қилади. Бу соҳада полимер спектрида мураккаб эфирли гуруҳлар бурувчи изомерларининг тебранишларига тўғри келадиган ютилиш полосалари жойлашган [211], шу билан бирга 1170 см-1 полосаси 1150 см-1 самаралироқ полосада елка шаклида намаён бўлади (6.5, а расм).
Шундай қилиб сунъий аралашмалар спектрларида компонентлар нисбатларига қараб нафақат миқдорий, балки сифат ўзгаришлари ҳам содир бўлади (6.5, а ва б расм) бу эса таҳлилни енгилаштиради. 6.5, б расмдан кўриниб турибдики қўндирманинг углеводородли эритувчиси унча кўп бўлмаган фонли ютишга (2-3 %) эга, бу эса намуналарда полимер ва мономерларнинг нисбий миқдорларини аниқлаш натижаларига таъсир қилмайди.

Эталонли аралашмаларнинг (-) ва углеводородли эритувчининг (----) ИҚ – спектрлри: а – 45 % полимер, 5 % мономер ва 50 % эритувчи; б – 15 % полимер, 35 % мономер ва 50 % эритувчи.
Эталонли аралшмаларнинг спектрларини ССl4 даги эритмалар шаклида суратга туширадилар. Оптик зичликларни D1735=lg (AC/BC); D1170= lg (DF/EF) формулар бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Базиси чизиқларни спектрнинг нолли чизиғининг 1835 см-1 ва 1100 см-1 нуқталари орқали ўтказилади (6.5 расмга қаранг) ва АС, ВС, DF ва EF кесимларнинг ўлчамларини топадилар. D1735 ва D1170 ни аниқлаб уларнинг нисбатини ҳисоаблайдилар, ҳар айси эталонли намуна учун ўртача қийматни топадилар ва унинг полимер концентрациясига боғлиқлигини тузадилар. Маълум бўлдики оптик зичликларнинг логарифми полимер миқдорининг (Сn) чизиқли функцияси экан. Энг кичик квадратлар усули бўйича қуйидаги аналитик ифодалар олинган:
0 ≤ Сn ≤ 60 % бўлганда Сn = 673 lg (D1735/ D1170) – 85
60 ≤ Сn ≤ 100 % бўлганда Сn = 205 lg (D1735/ D1170) – 18,2
Полимер миқдори 60 % бўлганда D1735/ D1170 нисбат 1,66 га тенг. Демак, нисбатнинг кичик қийматида биринчи тенгламани, каттасида эса – иккинчисини қўллаш керак. Олтита параллел ўлчашлардаги таҳлилнин давомийлиги ≈1 соат; нисбий хато 9 % дан ошмайди.


Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling