Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Амалий машғулот № 8. Махаллий хом ашёлар асосидаги присадкалар олиш усулларини ўрганиш
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
Амалий машғулот № 8. Махаллий хом ашёлар асосидаги присадкалар олиш усулларини ўрганиш.
Ўзбекистон республикаси мустақилликка эришгандан сўнг нефт ва газ саноати ҳам кескин ривож топди. Ёқилғи мустақиллигига эришган давлатимизда соҳа мутахассисларининг галдаги асосий вазифаси ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини жаҳон стандарлари талабларига қадар яхшилаш бўлиб қолмоқда. Барча мамлакатларда амалга оширилаётган автомобил транспортини дизеллаштириш жараёни дизел двигателининг карбюраторли двигателга нисбатан тежамлилиги ва юқори фойдали иш коэффетцентига эканлиги билан боғлиқ. Дизел ёқилғисига ортиб бораётган талабларни, унга тегишли қўндирмаларни киритиш билан қондириш мумкин. Нефтдан олинадиган ёқилғилардан рационал ишлатиш, уларнинг сифатини яхшилаш ва ресурсларни кенгайтириш ҳозирги замон нефтни қайта ишлаш ва нефткимёвий саноатларнинг асосий масалалари бўлиб ҳисобланади. Нефтдан олинган, ёқилғи ва мойларнинг паст ҳароратли хоссаларини самара ва иқтисод жиҳатидан яхшилаш усули бўлиб турғунлаштирувчили қўндирмаларни қўллаш ҳисобланади. Бу моддалар жуда кам миқдорда (одатда 0,05 – 0,10 %) киритилганда паст ҳароратларда қотиш ҳароратининг сезиларли даражада пасайиши ва оқувчанликнинг яхшиланиши кузатилади. Бошқа барча усуллардан фарқли ўлароқ бу йўналиш нефт ресурсларидан рационал фойдаланишни, нефт маҳсулотлари ва нефтларнинг паст ҳарорали хоссаларини комплекс яхшиланишини таъминлайди. Гидролизланган полиакрилонитрил (ГИПАН) ни олиш жараёни нафақат илмий балки, амалий аҳамиятга эга бўлиб, маҳалий иккиламчи хом ашёлар асосида нефт маҳсулотлари учун полимер турғунлаштирувчи қўндирмалар олинади. Шунинг учун қуйи молекулали полиэтилен ва ГИПАН асосида олинган полимер турғунлаштирувчи қўндирма олишни ўрганиш илмий-амалий аҳамиятга эгадир. [196,197,198]. ГИПАН “Навоиазот” ОАЖ да ишлаб чиқариладиган нитрон толаси чиқиндиси бўлиб, иккиламчи чиқинди нитрон толаси акрилонитрил, метилакрилат ва итакон кислотаси элементар мономер гурухлари звеноларидан ташкил топган бўлиб, мономер звеноларнинг нисбати 92,2:6,3:1,5. Пайванд сополимерланиш реакцияси реакциясини қуйидаги схемада келтириш мумкин: Қисман гидролизланган полиакрилонитрил қуйидаги методика бўйича олинди. [199] ва ГИПАН ТУ 6.1-0020389-53. Олинган пайванд сополимер ва дастлабки моддалар ИҚ- инфрақизил спектри Фурье System 2000 FT- IR спектрофотометрида олинди. ГИПАН ИҚ-спектрида 2957 см-1 да СН-гуруҳини алоҳида кучсиз ифодаловчи максимумини валент тебраниши ютилиши намоён бўлади. Карбонил гуруҳи валент тебраниши 1667 см-1, интенсив оралиқ максимум соҳада намоён бўлади, NH2 ва ОН груҳларни валент тебраниши 3250-3500 см-1 соҳада намоён бўлиши кузатилди, NH гуруҳи деформацион тераниши 1563 см-1 намоён бўлади. СН2 – СО – гуруҳларга тегишли бўлган 1451, 1408 см-1 ва -C-N- боғга тегишли бўлган 1326 см-1 , 680 см-1 да - С-Н боғни деформацион тебраниши, 2120 см-1 да -C≡N груҳни ассиметрик валент тебраниши кузатилди. Полиэтилен ИҚ- спектрида 2931- 2855 см-1 соҳада СН2 гуруҳини валент тебраниши намоён бўлиши кузатилди. 1132-1378 см-1 даги ютилиш чўққиси яъни (-СН2-)n гуруҳига тегишли бўлган, 720 см-1 да СН2 гуруҳини математик маятникли тебраниши (-СН2-) , n > 4), гуруҳини 993 см-1 да - СН2- гуруҳига тегишли бўлган ясси бўлмаган деформацион тераниши хосил бҳлиши кузатилди. Қуйи молекулали полиэтилен ва ГИПАН ни пайванд сополимери ИҚ-спектрида NН2 гуруҳи учун 3400 см-1 соҳада кенг интенсив чўққини намоён қилади. 2162 см-1 соҳада -CN гуруҳини ютилиш чўққиси, 1659 см-1 соҳада -NH2 гуруҳини деформацион тебраниш чўққиси тебраниши -СН2 – гуруҳини 1353-1325 см-1 соҳада деформацион тебраниши , СН боғга тегишли бўлган 712 см-1 соҳада валент тебранишини кам интенсивлик чўққисини ютилиши кузатилди. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling