Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Download 1.39 Mb.
bet52/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Гидроксил сонини аниқлаш. Қайтарма совутгич ўрнатилган иккита колбанинг ҳар бирига полимердан 1 г ва ацетилловчи аралашмадан (12 ҳисса сувсиз сирка ангидрид билан 88 ҳисса пиридин аралашмасидан) 25 мл солинади, Учинчи колбага эса назорат; тажриба учун ацетилловчи аралашмадан 25 мл солинади (полимер намунаси солинмайди). Колбалар сув ҳаммомида 60 0С да 2 соат иситилади. Совутгичларнинг устига кальций хлоридли шиша найлар қўйиш керак.
Колбалар совугач, уларнинг ҳар бирига дистилланган сувдан 25 мг қуйилиб, эритмалар калий гидроксиднинг 0,1 н ли эритмаси билан титрланади. Индикатор сифатида эса фенолфталеин ишлатилади. Калий гидроксиднинг 1 г полимерга тўғри келадиган миқдори (мг ҳисобида) гидроксиллар сони (г. с.) дейилади ва қуйидаги формуладан топилади:

бу формулада: а –калий гидроксид 0,1 н ли эритмасининг назорат тажрибада сарф бўлган миқдори, мл ҳисобида;
b–калий гидроксид 0,1 н ли эритмасининг асосий тажрибада сарф бўлган миқдори, мл ҳисобида;
gнамуна массаси, г ҳисобида;
Т– калий гидроксид эритмасининг титри.
Полиамидларнинг молекуляр массасини аниқлаш. Полиамидлар тузилиши жиҳатидан юқори молекуляр аминокислоталар деб қаралиши мумкин. Карбоксил ёки аминогуруҳларнинг 1 г полимерга тўғри келадиган миқдори уларнинг молекуляр массасига боғлиқ. Шу сабабли уларнинг молекуляр массаси кислоталар сони (к. с.) ва аминлар сони (а. с.) ни аниқлаш йўли билан топилиши мумкин. Спиртда эримайдиган полиамид намунаси ҳовончада туйилади ва крезолда эритилади. Эритма аралаштириб турилгани ҳолда спиртга қуйилади. Ажралиб чиққан полиамид кукуни Бюхнер воронкасида фильтрланади, спирт билан ювилади ва ҳавода қуритилади. Агар полиамид спиртда эриса, у спиртдаги эритмасидан сув қўшиб чўктирилади, чўкма Бюхнер воронкасида фильтрланади, иссиқ сув билан ювилиб, вакуум эксикаторда қуритилади. Натижада полиамид намунаси таҳлилга тайёр бўлади. Полиамиднинг кислоталар сони худди полиэфирларники каби аниқланади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling