Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Амалий машғулот № 9. Нефт ва газдан олинган полимер асосли қўндирмалар таркибидаги функционал гуруҳларни аниқлаш


Download 1.39 Mb.
bet51/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Амалий машғулот № 9. Нефт ва газдан олинган полимер асосли қўндирмалар таркибидаги функционал гуруҳларни аниқлаш
Чизиқли полиэфирларнинг молекуляр массасини топиш. Чизиқли полиэфирлар юқори молекуляр кислоталар деб қабул қилинса, уларнинг молекуляр массаси карбоксил гуруҳлар сонини аниқлаш йўли билан топилиши мумкин:

Бундай полимерларни калий гидроксид билан титрлаб, кислота сони (к. с.) аниқланади. Молекуляр массани қуйидаги формуладан ҳисоблаб топиш мумкин:

бу формулада: 56 – калий гидроксиднинг молекуляр массаси; к.с кислота сони, яъни калий гидроксиднинг 1 г полимерни титрлаш учун сарфланган миқдори, мг ҳисобида.
Лекин полиэфир молекулаларининг иккала учида гидроксил гуруҳ ёки карбоксил гуруҳлар бўлиши мумкин. Шунинг учун, бу гидроксил гуруҳи ва карбоксил гуруҳлар йиғиндисини аниқлаб, уларнинг молекуляр массасини топиш усули ишончлироқ усулдир:

бу формулада:
к. с. – кислота сони;
г. с. – гидроксил сони.
Кислота сонини аниқлаш. Нефт ва нефт маҳсулотлари асосида олинадиган полимерларда кислота сони уларнинг таркибида карбон, оксикарбон ва фенолларнинг борлиги билан характерланади. Ҳар бирининг сиғими 250 мл бўлган конуссимон иккита колбага калий гидроксиднинг спиртдаги 0,1 н ли эритмасидан 25 мл ва 1 г полимер солинади. Шу билан бир вақтда, полимер солинмаган назорат тажриба ҳам ўтказилади. 2 соатдан кейин аралашма хлорид кислотанинг 0,1 н ли эритмаси билан титрланади (индикатор сифатида фенолфталеин олинади). Кислота сони қуйидаги формуладан топилади:

бу ерда: а– хлорид кислотанинг назорат тажрибада титрлашга сарф бўлган 0,1 н ли эритмаси ҳажми, мл ҳисобида;
b– хлорид кислотанинг асосий тажрибада титрлашга сарф бўлган 0,1 н ли эритмаси ҳажми, мл ҳисобида;
Т–хлорид кислота эритмасининг калий гидроксид бўйича титри, г/мл ҳисобида;
g– намунанинг массаси, г ҳисобида.
Ўтказилган икки тажриба натижаларининг ўртача қиймати олинади.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling