Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Download 1.39 Mb.
bet53/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Амин сонини аниқлаш. 250 мл сиғимли конуссимон иккита колбанинг ҳар бирига полиамиддан 1 г ва хлорид кислотанинг 0,1 н ли эритмасидан 25 мл қуйилади. 3 соат ўтгач, аралашма калий гидроксиднинг спиртдаги 0,1 н ли эритмаси билан (метилоранж иштирокида) титрланади. Хлорид кислотанинг 1 г полиамидга тўғри келган миқдори (мг ҳисобида) амин сони (а. с.) дейилади ва қуйидаги формуладан ҳисоблаб топилади:

бу формулада:
а– хлорид кислота 0,1 н ли эритмасининг намунага қўйилган миқдори, мл хисобида;
b– калий гидроксиднинг спиртдаги 0,1 н ли эритмасининг титрлашга сарф бўлган миқдори, мл ҳисобида;
Т–хлорид кислота эритмасининг титри, г/мл ҳисобида;
Т1– калий гидроксид эритмасининг титри, г/мл ҳисобида* g намунанинг массаси, г ҳисобида,
Полимернинг молекуляр массаси қуйидагича ҳисоблаб топилади.: '

Амалий машғулот № 10. Сурков мойлари учун депрессатор ва антиоксидланиш қўндирмаларини танлаш. (4 соат)
Амалий машғулот № 11. Аминлар ва феноллар асосидаги антиоксидантли қўндирмаларни олиш жараёнини тахлил қилиш (2соат).

1. Қўндирмалар - шундай кимёвий моддаларга айтиладики, уларнинг кам миқдорда қўшилиши нефт маҳсулотларининг эксплутацион хоссаларини анча яхшиланишига олиб келади. Шунингдек қўндирмалар ёқилғи ва мойларнинг фойдаланиши хусусуятини анча яхшилаш мақсадида минимал миқдорда кўшилади.
2. Антидетонаторлар - мотор ёқилғиларининг детонацион барқарор-лигини оширадиган қўндирмалар. Масалан: Тетраэтил қўрғошин (ТЭК), метил циклопентадиен–трикарбонилмарганец (МЦТМ)ларнинг антидето-наторлар сифатида уларнинг хоссалари ва аҳамияти юқорида кўриб чиқилган.
3. Антиоксидловчилар – ёқилғиларни сақлашда нефт мойларини ишлатишда уларнинг кимёвий барқарорлигини яхшилайдиган қўндир-малар.
4. Металларнинг деактиваторлари – сақлаш пайтида ёқилғи компонент-ларининг оксидланишига металларнинг каталитик таъсири.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling