Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Download 1.39 Mb.
bet61/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

18-мавзу. Нефт маҳсулотлари учун турли қўндирмаларни олиш.
АзНИИ–11 антиоксидловчи қўндирма синтези, АН–22к антиоксидловчи қўндирмасининг синтези, АзНИИ депрессатор синтези, ЛАНИИ–317 кўп функционалли қўндирма синтези, АСК ювувчи қўндирма синтези, ЦИАТИМ–339 кўп функционалли қўндирма синтези.

IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар
Талаба амалий машғулотларда мисол ва масалалар ечади. Амалий машғулотларда ечиладиган мисол ва масалалар қуйидаги принципларга асосан танланади: типик мисол ва масалаларни ечишга малака ҳосил қилдирувчи, фаннинг моҳиятини англатувчи ва мавзулар орасидаги боғлиқликни ифодаловчи маълум миқдордаги мисол ва масалалар танланади.

Амалий машғулотлар тахминий тавсия этиладиган мавзулар
Қўндирмаларнинг физик - кимёвий таркибини ўрганиш, қўндирмалар олиниш усулларини ўрганиш, нефт ва нефт маҳсулотлари таркибини миқдорий таҳлили, мотор ёқилғиларининг детонацион барқарорлигини оширадиган қўндирмалар хоссаларини ўрганиш, қўндирмада фаол модда миқдорини аниқлаш, полимерларнинг молекуляр масса ва молекуляр массали тақсимланишни аниқлаш, турғунлаштирувчи қўндирмаларнинг самарадорлигини баҳолаш, махаллий хом ашёлар асосидаги қўндирмалар олиш усулларини ўрганиш, нефт ва газдан олинган полимер асосли қўндирмалар таркибидаги функционал гуруҳларни аниқлаш, сурков мойлари учун депрессатор ва антиоксидланиш қўндирмаларини танлаш, аминлар ва феноллар асосидаги антиоксидантли қўндирмаларни олиш.

VI. Мустақил таълим ва мустақил ишлар
Мустақил таълим қуйидаги шаклларда ташкил этилади:

  • мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • мавзулар бўйича дарслик ва ўқув кўлланмалар, махсус журналлар, интернет маълумотлардан фойдаланиб реферат тайёрлаш;

  • илмий изланишлар олиб бориш ва илмий маколалар тайёрлаш;

  • фаннинг долзарб муаммоларини қамраб олувчи лойиҳалар тайёрлаш;

  • назарий билимлардан фойдаланиб амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечими бўйича тавсиялар тайёрлаш;

Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этиш тизимли тарзда, яъни узлуксиз ва узвий равишда амалга оширилади. Талаба олган назарий билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириши учун мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.
1. Қўндирмалар ва уларнинг турлари.
2. Нефтлар учун қўлланиладиган қўндирмалар.
3. Қўндирмалар синтез технологияси.
4. Қўндирмалар вазифаси.
5. Депрессор қўндирмалар ишлатилиш соҳаси.
6. Антиоксидловчи қўндирмалар.
7. Дизел ёқилғиларига қўлланиладиган қўндирмалар.
8. Қўндирмалар нефт маҳсулотларга қўшилгандаги механизми.
9. Полиметакрилатли қўндирмалар тўғрисида маълумот беринг?
10. Антикоррозион қўндирмалар.
11. Нефт ёқилғиси ва мойлар учун қўндирмалар
12.Антидетонаторлар. Мотор ёқилғиларининг детонацион барқарорлигини оширадиган қўндирмалар.
13.Дизел ва реактив ёқилғиларнинг ёнишини яхшиловчи қўндирмалар.


Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling