Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
- Bu sahifa navigatsiya:
- Кўп функционалли қўндирмалар.
Кўпикланишга қарши қўндирмалар. Барқарор мойлар кўпиклар катта баландликда авиацион двигателлар ишлаганда қандай ҳосил бўлса, худди шундай катта тезликда бўлган автомобил двигателларда ҳам ҳосил бўлади. Бир қатор техник сабабларга кўра мойнинг қаттиқ кўпикланиши нохуш ҳолдир. Бу нохуш ҳол билан курашишда кўпикланишга қарши қўндирмалар ишлатилади, улар нафақат кўпик ҳосил бўлишининг олдини олади, балки улар мойли–ҳаволи коллоид тизимини буза олади. Кўпикланишга қарши қўндирмаларнинг таъсир этиш механизми мойли пардаларнинг юзасида қўндирма молекулаларининг адсорбцияси туфайли бу парда барқарорлигининг пасайишидан иборат. Бу турдаги энг яхши қўндирмалар бўлиб кремний органик моддалар силиконлар ёки полисилоксанлар ҳисобланади. Мойларга улардан жуда кам миқдорда (0,1 % миқдорида) қўшилади.
Кўп функционалли қўндирмалар. Юқорида баён этилгандан кўриниб турибдики, нефт мойларига юқори эксплуатацион хоссаларига эга бўлиши учун уларга турли ҳилдаги қўндирмаларнинг анчагинасини қўшиш керак. Бу ноқулай, қиммат бундан ташқари қатор ҳолларда бир қўндирмаларнинг борлиги билан тўхтатилади. Шунинг учун бир вақтнинг ўзида мойларниг турли хоссаларини яхшиловчи комплекс ёки кўп функционалли қўндирмалар эътиборга лойиқдир. Кўп функционалли қўндирмалар ёки турли хил таъсирли қўндирма-ларнинг аралашмаси ёки махсус мураккаб органик моддалар бўлиб ҳисобланади. –жадвал Баъзи энг кўп ишлатиладиган кўп функционалли қўндирмаларинг тузилиши ва хоссалари
Бу охирги ҳолда энг самарали бўлиб таркибида металл, олтингугурт, фосфор ва бошқа қутбли функционал гуруҳларни сақлаган сирт фаол моддалар ҳисобланади. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling