Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти
Download 1.39 Mb.
|
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023
Ювувчи қўндирмалар. Ички ёниш двигателлари учун мойлар уларнинг чуқур оксидланиши ва термик парчаланишига олиб келадиган шароитларда ишлатилади, бу охир оқибатда двигател деталларида ҳар хил турдаги чўкмалар, куюндиларнинг тўпланишига ва лакли пардаларнинг ҳосил бўлишига олиб келади.
Кўпгина юза фаол моддалар поршенлар юзасида куюндиларнинг тўпланиш ва лак ҳосил бўлишини камайтирувчи яхши қўндирмалар экан. Бундай қўндирмалар ювувчи, куюндига қарши дисперслайдиган қўндирмалар деб аталади. Шуни таъкидлаш зарурки бу атамаларнинг бирортаси ҳам бу турдаги қўндирмаларнинг таъсирини тўғри ифодалайди. Қўндирмалар мойдаги кўмир заррачаларнинг тўпланишини олдини олади, на металл юзасидан уларни ювиб туширади на уларни майдалай олади. Аммо двигателларнинг поршенлари ишлатилганда ювувчи қўндирмали мойлар қўлланмаси улар тозалигича қолади ва шу сабабли поршен халқалари куймайди, қўндирмасиз мой ишлатилганда поршенлар ифлосланиб, лакли пардалар ҳосил бўлади ва халқалар куяди, бу қўндирмаларнинг «ювувчи» деган номи сақланиб қолинган ювувчи қўндирмаларнинг таъсир механизми тўғрисида турли тушунчалар мавжуд. Уларнинг асосий функцияларидан бири бўлиб «дисперсиялаш» хусусиятидир, бу хусусият шундан иборатки улар мойдаги ҳосил бўладиган кўмир заррачаларини мойда дисперс ҳолатда сақлаб туради. Эҳтимол кўмир заррачалариннг йириклашишига қўндирма молекулаларининг уларнинг юзасида адсорбцияланиши тўсқинлик қилса керак. Шундай қилиб мой куюнди заррачалари системаси барқарор суспезияни ташкил қилади. Семинидо фикрига кўра, оксидланиш ва куюнди ҳосил бўлиш жараёнлари поршен ҳалқаларнинг ариқчаларида энг чуқур содир бўлади. Айнан шу ерда углерод миқдори кўп бўлган моддалар ҳосил бўлиб, ариқчаларда парда ҳолида тўпланади. Поршен ҳалқалари бу пардаларни юпқалаштиради, ювиш қўндирмалар қуйиндини ўта майин майдаланишига кўмаклашади, айланиб турган мой эса майдаланган заррачаларни ювиб кетади. Кўриниб турибдики вазифаси ва таъсири механизми жиҳатидан ювувчи қўндирмалар дисперсатлар ёқилғи стабилизаторларига яқиндир. Ювувчи қўндирмалар сифатида ишлатиладиган моддалар органик кислоталарнинг тузлари, металл фенолятлари, турли тиофосфорли брикмалар ва баъзи бошқа сирт фаол моддалар бўлиб ҳисобланади. Қуйида амалий аҳамиятига эга бўлган баъзи бир ювувчи қўндирмаларнинг кимёвий тузилиши кўрсатилган. –жадвал
Шуни таъкидлаш керакки, одатда ювувчи қўндирмалар мойларининг бошқа сифат кўрсатгичларни ҳам (антикоррозион, эскиришга қарши ва шунга ўхшашлар) яхшилаш хусусиятига эга. Download 1.39 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling