Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган


Download 21.1 Kb.
bet4/5
Sana17.06.2023
Hajmi21.1 Kb.
#1531962
1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган

“Бобурнома” китоби ҳамда “Донишнома” рўзномасининг 1998 йил 27 февралдаги сонида биз қуйида баён қилувчи фикр берилган. Эмишки, Бобурнинг пири Хожа Аҳрор Валийнинг ўғли Хожа Яҳё ўз ўғиллари билан ҳаж сафарига отланганида тахминан Каттақўрғондан ўтгач, Шайбонийхон айғоқчилари томонидан қатл этилган. Шу жой ҳозир Нарпай туманининг “Хўжакарзон” қишлоғига тўғри келади.

1826 йилда Амир Ҳайдар оламдан ўтгач, қисқа йиллар ичида унинг фарзанди Амир Ҳусайн заҳарланади. Амир Умархўжа ўлдирилади. Бу суиқасдлар асосан, Амир Насуруллонинг тахтга ўтириши билан боғлиқ таҳликалар эди. Шубҳа йўқки, ўз акаларининг қотилига айланган амирнинг салтанат тепасида қолиши эл бошига қатор қийинчиликлар келтиради. Деярли ҳар ойда 50-100 киши ҳақ-ноҳақ бошидан жудо қилинади.

Амир қанчалик қаттиқ қўл бўлмасин, унинг салтанати секин-аста емирилиб боради. Шу тариқа Бухоро салтанати бўлиниб, кичиклашиб кетди.

Амир қанчалик қаттиқ қўл бўлмасин, унинг салтанати секин-аста емирилиб боради. Шу тариқа Бухоро салтанати бўлиниб, кичиклашиб кетди.

1860-1882 йилларда Насуруллонинг ўғли ва меросхўри Амир Музаффар ер-мулкидан маҳрум бўлиб, русларга қарам бўлиб қолади. Ҳозирги Нарпай туманида жойлашган қишлоқлар катта-катта бўлишига қарамай, душман билан юзма-юз жанглар талафотсиз ўтмасди. Шундай синовли онларда Ҳожа Қосим Корзануро сингари довюрак эл фарзандлари ўз қишлоғи, элати шон-шуҳрати учун рус аскарлари билан беаёв курашга отланишган.

Ривоят қилишларича, Қосим Корзануро ниҳоятда довюрак бўлиши билан бирга, тенгсиз куч-қудрат соҳиби ҳам бўлган. Хотини рус аёли эди. Жангу жадалларда ёв ўқлари унинг қалқонли кийимига тегиб тўкилган, аммо танасига зарар етказмаган. Кейинчалик рус саркардалари Хожа Қосимдаги бу хислат сирини хотини орқали билиб олишга уринишган. Ватанпарвар паҳлавоннинг боши жойнамоз устида саждага етиб турган фурсатда хотини томонидан пичоқ санчиб ўлдирилади. Чунки уни ўлдиришнинг бундан бошқа чораси бўлмаган. Шу тарзда “Хожа Корзан”, яъни “Хотини пичоғидан ўлдирилган” ёхуд “пичоқлаб ўлдирилган Хожа” талқинидаги номлар бора-бора эл тилида Хўжакарзон атамасининг юзага келишига асос бўлган.


Download 21.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling