Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган


Download 21.1 Kb.
bet1/5
Sana17.06.2023
Hajmi21.1 Kb.
#1531962
  1   2   3   4   5
Bog'liq
Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган

Ўзбекистон шаҳарлари тарихи фанидан тайёрлаган


Навоий давлат педагогика институти
Тарих факультети 3-Н талабаси
Турдибоев Оғабекнинг
ТАҚДИМОТИ

НАРПАЙ ТУМАНИ ҲАҚИДА УМУМИЙ МАЪЛУМОТЛАР

Нарпай тумани Самарқанд вилояти таркибига киради ҳамда Самарқанд шаҳрининг жануби-ғарбий томонида жойлашган бўлиб, 1926 йилнинг 29 сентябрида ташкил этилган. Умумий ер майдони 441 кв. км (вилоят майдонининг 2,6 фоизи)дан иборат. Туманда транспорт инфратузилма ривожланган бўлиб, туман ҳудудидан М-37 халқаро автомобил йўли 37 км, темир йўли 38 км ўтганлиги, шунингдек, етарли қувватларда электр энергия, табиий газ, ичимлик суви ва оқова тармоқлари мавжудлиги барча соҳаларни ривожлантиришга муҳим фактор бўлиб хизмат қилади. Туман ғарбдан Пахтачи тумани, шарқдан Каттақурғон тумани, жанубдан Нуробод, шимолдан Навоий вилояти Хатирчи туманлари билан чегарадош. Вилоят маркази - Самарқанд шаҳригача бўлган масофа 110 км ташкил этади.

АҲОЛИ ВА МЕҲНАТ РЕСУРСЛАРИ

2020 йил 1 октябрь ҳолатига туман аҳолиси 214,7  минг кишини шундан, аёллар 105.2 минг (48,9 %) кишини, эркаклар 109,5 (51%) минг кишини ташкил этади. аҳолини ёши бўйича таҳлил қилинганда: гўдаклар (3 ёшгача) 8 фоиз (17,2 минг киши); боғча ёшидагилар (4-6 ёш) 6,1 фоиз (13,2 минг киши); мактаб ёшидагилар (7-18 ёш) 22 фоиз (47,4 минг киши); ёшлар (19-25 ёш) 15,6 фоиз (27 минг киши); ўрта ёшлилар (26-45 ёш) 30 фоиз (64,5 минг киши); катта ёшлилар (46-60 ёш) 13 фоиз (28 минг киши); пенсия ёшидаги қариялар (61 +) 7 фоиз (15,0 минг киши). Аҳолининг 30,1 фоизи шаҳар ва шаҳар типидаги посёлкаларда, 69,9 фоизи қишлоқларда истиқомат қилади.

ТАРИХИЙ МАНБАЛАР

Ҳазрати Кўк - ота зиёратгоҳи тарихи

  • Нарпай замини узра савлат тўкиб турган сервиқор Зирабулоқ тоғларининг бағрини макон айлаган кўҳна тарихимизнинг бир неча минг йиллик сир-синоатларига гувоҳ бўлган мўйсафид Қоратоғнинг қаршисида, ўткир ақл ва тафаккур соҳиби бўлмиш инсон зотининг ақли ожизлик қилади.
  • Ана шундай косонлик авлиёлардан бири бўлган Нарпай заминида мангулик остонасига бош қўйган илм оламида “Кўк-ота” мақомига эришган Ҳазрат Абу Қусам шайх ибн Саид Аҳмад ан-Насафийдир. Имом сартахтининг вориси бўлмиш ушбу авлиёни Нарпайликлар ҳурмат эҳтиром ила “Кўк-ота” ёки “Авлиё-ота” дейишади. Юқоридаги атамалар авлиё ҳазрат Саид Аҳмад Насафийнинг диний уламолар тарафидан берилган куниясидир. Бу улуғ зот тахминан 1419-1420 йиллар оралиғида Косон туманида Ҳазрат Абу Саид Аҳмад Насафийнинг падарибузруквори Абу Қусам шайх обрў-эътибори баланд, энг зукко ва билимдон шайхлардан саналган. Айрим диний уламолар Абу Қусам шайхни Саид Муҳаммад ибн Жалолиддин Баҳовуддин Нақшбандийнинг пири деб билишади.
  • Ҳазрат Қусам шайх ўша имомлар сафидан ўрин олган. Саид Аҳмад Насафий болалигидан илмга ташна бўлганлиги боис дастлаб отасининг тарбиясида камол топади. Сўнгра косонлик дин илмининг моҳир билимдонларига шогирд тушиб, Қуръон, Ҳадис, Фикҳ, Тавҳид ва бошқа кўплаб илмларни мукаммал ўзлаштиради. У милодий 1455 йилда Нарпай туманининг ҳозирги Кўк-ота қишлоғига (қадимги Тоткент мавзеси) кўчиб келади. Ҳозирги Кўк-ота жомеъ масжидида сақланаётган китобларнинг бирида “Сауд мавзе Кўк ато алайҳир роҳима”, деб ёзилган битик бор, Бу ерда Сауд атамасидан мурод, яъни, Араблар мавзеси демоқчи.

Download 21.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling