Ривоят қилишларича, Қосим Корзануро ниҳоятда довюрак бўлиши билан бирга, тенгсиз куч-қудрат соҳиби ҳам бўлган. Хотини рус аёли эди. Жангу жадалларда ёв ўқлари унинг қалқонли кийимига тегиб тўкилган, аммо танасига зарар етказмаган. Кейинчалик рус саркардалари Хожа Қосимдаги бу хислат сирини хотини орқали билиб олишга уринишган. Ватанпарвар паҳлавоннинг боши жойнамоз устида саждага етиб турган фурсатда хотини томонидан пичоқ санчиб ўлдирилади. Чунки уни ўлдиришнинг бундан бошқа чораси бўлмаган. Шу тарзда “Хожа Корзан”, яъни “Хотини пичоғидан ўлдирилган” ёхуд “пичоқлаб ўлдирилган Хожа” талқинидаги номлар бора-бора эл тилида Хўжакарзон атамасининг юзага келишига асос бўлган. Бугуни кунда “Хўжакарзон” мақбараси қабристоннинг жанубий-ғарбий йўналишида ўзига хос кўрк ва салобат намойиш этиб турибди. Чамбаракли, кетма-кет зинапоялар зиёратчиларни тўғридан-тўғри бу буюк аждодимиз мақбараси томон бошлаб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |