Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабог туман булинмаси кенгаши
Download 184.62 Kb.
|
43 мактаб текширув учун таълим муасса учун жш кулланма 2
Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2023 йил 10 январдаги 3-сонли баённомасига 1-илова Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан мактаб директори С.Турдиеванинг Ҳ И С О Б О Т И Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшмаси ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳотларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиши лозим. Касаба уюшмаси нуфузли жамоат ташкилотларидан бири бўлиб, ижтимоий адолатни қарор топтириш, ижтимоий мадад ва нафақалар ҳақиқатда ҳам эҳтиёжманд, юқори ижтимоий ҳимояга мухтож ходимларга берилишини таъминлашга салмоқли ҳиссасини қўшмоқда. Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси, иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномасининг барча бандларини бажарилиши мактаб касаба уюшмаси қўмитаси томонидан назорат қилиб келинмоқда. Мактабда таълим ўзбек тилида олиб борилади. Ҳозирги кунда ўқувчиларга 23 нафар педагоглар таълим-тарбия беришмоқда. Улардан 2 нафари олий 4 нафари биринчи тоифа, 3 нафари иккинчи тоифа, 14 нафари мутахассис тоифада фаолият кўрсатмоқдалар. Ишчи ходимлар эса 12 нафарни ташкил қилади. Мактабни малакали педагогик кадрлар билан таъминлаш максадида, мазкур ўқув йилининг бошида 2 нафар олий маълумотли ёш мутахассис кадрлар ишга олинди. Мактабда лаборатория ишини ўтказиш учун шароитлар мавжуд, керакли ўқув жиҳозлар билан таъминланган, лаборатория-техника хавфсизлиги, санитария-гигиена талабларига риоя қилиниши юзасидан кўрсатмалар, йўриқномалар ишлаб чиқилган ва техника хавфсизлиги бурчаклари ташкил этилган, қоидалар билан ўқитувчилар таништирилган. Мактаб ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шакллари ва тизими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21 декабрдаги «Халқ таълими тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида»ги 275-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар ва жадваллар асосида амалга ошириб келинмоқда. Комиссия таркибида касаба уюшма қўмитаси раиси ҳам фаолият олиб бормоқда. 2022 йил июн ойида нафар педагог ходимларнинг 2021-2022 ўқув йилдаги натижалари ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб, директор жамғармаси ҳисобидан 3 нафарига, яъни 1 нафарига 25%, 2нафарига, 15% миқдорида, устамалар белгиланди. Ўқув йили давомида 5 нафар ходимлар бир базавий ставка миқдорида рағбатлантирилди, 4 нафар ходимга базавий ставкасининг 70% миқдорида моддий ёрдам пуллари берилди. Мактабдаги жами 23 нафар ўқитувчи вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ойма-ой малакасини ошириб борди. Малака ошириш режаси 100% га бажариб келинмоқда. Малака ошириш курсида бўлган 10 нафар педагог кадрларнинг ойлик иш ҳақи сақланди. 2021-2022 ўқув йили меҳнат таътили иш ҳақлари бир кун ҳам кечиктирилмай ходимларимизга етказилди. Бу албатта туман молия бўлими билан ҳамкорлигимиз натижасидир. Жамоа шартномасининг бажарилиши хар йили бир маротаба умумий йиғилишда муҳокама қилиниб борилмоқда зарурият холларда унга қўшимчалар киритилди. Давлат дастурларидан келиб чиқиб белгиланган чора-тадбирлар ўз ижросини топди. 2022 йил «Инсон кадрини улуглаш ва фаол махалла йили» давлат дастури мактаб жамоаси, ўқувчилар жамоаси ва ота-оналар йиғилишларида ўрганиб чиқилиб, мактаб тадбири тузилди ва тадбирларнинг барча бандларини бажарилишига эришилди. Мактабда «Соғлом турмуш тарзи», “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Оила-маҳалла-таълим муассасаси”, “Ўзбекистон-Ватаним маним” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди. «Энг намунали мураббий» конкурси, «Умид ниҳоллари» бўйича спорт мусобақалари, мактаблараро туман спартакиадасида мактаб жамоамиз фаол иштирок этиб келди. Шунингдек, «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», «Мустақиллик» байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган. Касаба уюшмаси қўмитаси томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш, техника хавфсизлиги бўйича сезиларли ишлар олиб борилмоқда. Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Мактабда бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. «Йўл харакати хавфсизлиги», «Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган. Мактабда Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб, аниқланган камчиликларни тугатиш чоралари кўриб келинмоқда. Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳаммамизга маълумки, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда. “Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган. “Устоз-шогирд” анъанасига кўра бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. 4 нафар ёшлар малакали ўқитувчиларга шогирд килиб белгиланган. Ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган бу имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган.. Маъмурият томонидан ишчи ходимлар фаолияти билан боглик чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади. Мактаб маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради. Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2022 йил 10 январдаги 3-сонли баённомасига 2-илова Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини 2022 йилда бажарилиши тўғрисида 43-умумтаълим мактаб касаба уюшма қўмитаси раиси X.Abdillayevning Download 184.62 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling