Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабог туман булинмаси кенгаши


Download 184.62 Kb.
bet1/36
Sana11.08.2023
Hajmi184.62 Kb.
#1666338
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36
Bog'liq
43 мактаб текширув учун таълим муасса учун жш кулланма 2




Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Яккабог туман булинмаси кенгаши


(Бошлангич касаба уюшмаси ташкилотлари учун услубий ёрдам)




УМУМИЙ ЎРТА ТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА ЖАМОА ШАРТНОМАСИНИ ТУЗИШГА
ОИД ХУЖЖАТЛАР


Яккабог шаҳри 2023 йил
Жамоавий музокаралар олиб боришда эътиборга молик холатлар
Ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи жамоавий музокаралар ташаббускори бўлиши мумкин.
Аввалги жамоа келишувининг, жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугагунига қадар уч ой ичида ёки ушбу ҳужжатларда белгиланган муддатларда ижтимоий шерикликнинг ҳар қандай тарафи бошқа тарафга янги жамоа келишувини, жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида ёзма хабар юборишга ҳақлидир.
Иш берувчиларнинг манфаатларини ифода этувчи шахслар, шунингдек иш берувчилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви органлари, сиёсий партиялар ташкил этган ёки молиялаштирадиган ташкилотлар ёхуд органлар томонидан ходимлар номидан жамоавий музокаралар олиб борилишига ҳамда жамоа келишувлари ва жамоа шартномаси тузилишига йўл қўйилмайди.
Ижтимоий шериклик тарафлари тегишли сўров олинган кундан эътиборан икки ҳафтадан кечиктирмай жамоавий музокаралар олиб бориш учун зарур бўлган ўзидаги мавжуд ахборотни бир-бирига тақдим этиши керак.(МК-60-модда)

Бошланғич даражада ходимлар ва иш берувчининг тенг сонли вакилларидан ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича икки томонлама комиссия тузилади.


Тарафларнинг ҳар биридан бўлган вакилларнинг сон жиҳатидан таркиби иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувига кўра белгиланади. Иш берувчи вакилларининг шахсий таркиби иш берувчининг буйруғи билан, касаба уюшмаси қўмитаси вакилларининг шахсий таркиби эса касаба уюшмаси қўмитасининг қарори билан тасдиқланади.(МК-49-модда)

НАМУНА


Download 184.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling