Жамоа шартномасининг лойиҳаси ташкилотнинг бўлинмаларида ходимлар томонидан муҳокама қилиниши лозим ҳамда келиб тушган таклифлар ва мулоҳазалар ҳисобга олинган ҳолда ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия томонидан маромига етказилади.
Жамоа шартномасининг лойиҳаси жамоатчилик экспертизасини ўтказиш учун тегишли касаба уюшмаларига, уларнинг бирлашмаларига, бўлинмаларга ва касаба уюшмалари қўмиталарига тақдим этилиши мумкин.
Жамоа шартномасининг маромига етказилган лойиҳаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишига (конференциясига) кўриб чиқиш учун киритилади.(69-модда)
43-умумтаълим мактаби
Касаба уюшмаси қўмитаси
|
2023 йил 23 январ № 2
Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабог туман кенгаши раиси А.Хонназаровга
Яккабог туман 43-умум таълим мактаб маъмурияти ҳамда касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасининг амал қилиш муддати тугаётгани муносабати билан комиссия томонидан 2023-2025 йиллар учун янги жамоа шартномасининг лойиҳаси тайёрланди.
Шу муносабат билан ушбу лойиҳага киритилган меъёрларни меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини ҳамда талаб даражасида тузилганлигини аниқлаб бериш мақсадида экспертизадан ўтказиб беришингизни сўраймиз.
Касаба уюшмаси қўмитаси раиси X.Abdillayev
Жамоа шартномаси, агар меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида (конференциясида) ҳозир бўлганларнинг эллик фоизидан кўпроғи уни ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади. Агар жамоа шартномасининг лойиҳаси маъқулланмаса, ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича комиссия уни умумий йиғилишнинг (конференциянинг) таклифлари ва мулоҳазаларига мувофиқ маромига етказади ҳамда ўн беш кун ичида умумий йиғилишда (конференцияда) кўриб чиқиш учун такроран тақдим этади.
Тарафлар жамоа шартномаси лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида ҳал қила олмаган ихтилофларни ҳал этиш бўйича низолар жамоавий меҳнат низоларини ҳал этиш (тартибга солиш) учун белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Жамоа шартномаси меҳнат жамоасининг умумий йиғилишида (конференциясида) маъқулланганидан кейин тарафларнинг вакиллари уч кун ичида жамоа шартномасини имзолайди (МК 70-моддаси)
Эълон!
2023 йил 7 феврал куни соат 15:00 (Манзил: Яккабог кургончаси Мустакиллик МФЙ 43 мактаб) 43-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилади.
Йиғилишга барча мактаб ходимлари таклиф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |