Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабог туман булинмаси кенгаши


Download 184.62 Kb.
bet15/36
Sana11.08.2023
Hajmi184.62 Kb.
#1666338
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36
Bog'liq
43 мактаб текширув учун таълим муасса учун жш кулланма 2

МАЪЛУМОТНОМА-ДАЛОЛАТНОМАСИ

Комиссия аъзолари томонидан Яккабог туман 43-умумтаълим мактаб маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномасини 2021 йилда бажарилишини текшириб қуйидагиларни аниқладик:


жамоа шартномасининг барча бўлимлари бўйича 122та тадбир (мажбурият) бажарилиши кўзда тутилган йил давомида жами 120 таси бажарилди.
Жамоа шартномасининг меҳнатга ҳақ тўлаш шакли, тизими ва миқдори, пул мукофотлари, компенсациялар, қўшимча тўловлар бандидан бошқа барча бандлари тўла ва муддатдан илгари бажарилди.
Жамоа шартномасининг 1-бўлими бўйича 27 та мажбурият бажарилиши режалаштирилган бўлиб улардан 27 таси тўлиқ бажарилди.
19 банддан иборат бўлган жамоа шартномасининг 1-бўлими яъни томонларнинг мажбуриятлари ҳам тўлиқ бажарилди. Шу бандларга асосан Яккабог туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими маъмурияти ишловчиларни иқтисодий ва ижтимоий аҳволи билан боғлиқ бўлган қарорларни қабул қилишда касаба уюшма қўмитаси билан келишиб иш юритди. Ўз навбатида касаба уюшма қўмитаси ҳам ишловчиларни ташаббус ва ижодиётини қўллаб-қувватлашга меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси шароитларини яхшилаш бўйича тадбирларни бажарилишини доимо назорат қилиб келди. Касаба уюшмаси аъзолари орасида меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид тушунтириш ишлари олиб борилди. Иш берувчи ва ишловчилар ўртасида меҳнат низоларига олиб келувчи вазиятларни олдини олишга қаратилган чораларни кўрди.
Жамоа шартномасини 2-бўлими 12 банддан иборат бўлиб унинг 2.1-банди меҳнат шартномаси бандлик кафолатлари деб аталади. Унда кўрсатилган ишга қабул қилиш, вақтинча бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилинганда амал қилиниши лозим бўлган бандлар бажарилди.
Жамоа шартномасининг 2.2-бандига мувофиқ мулк шаклларини ўзгариши яъни хусусийлаштириш ишлари амалга оширилмади.
Шартноманинг 2.3-банди яъни меҳнатга ҳақ тўлаш. Жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлаш тартибга солинди. Жамоа шартномаси билан белгиланган кўрсаткичларни бажарилишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш механизмида кўрсатилган 3 та банд яъни қишлоқ хўжалиги ишларига, малака ошириш, хизмат сафарида бўлиш, тиббий кўрикдан ўтиш даврида ходимларни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этилди. Бундан ташқари ходимлар сони қисқартирилиши Меҳнат кодексининг 103-моддасига асосан амалга оширилди.
Барча педагоглар касб малакасига қараб 1 ставкадан кам бўлмаган иш билан таъминландилар ҳамда янги ишга қабул қилинганларнинг барчаси билан меҳнат шартномаси тузилди. Меҳнат шартномасини 2021 йилда иш берувчини ташаббуси билан бекор қилиш ҳолатлари қайд этилмади.
Жамоа шартномасининг 2.5-банди иш вақти ва дам олиш вақти 12 банддан иборат бўлиб барча бандлар асосан бажарилди.
Жамоа шартномасининг 2.6-банди яъни ходимларни, шу жумладан аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазасини яхшилаш, экология жиҳатидан хавфсизликни таъминлаш бўлими асосан бажарилди. Қиш мавсумида мактаб бинолари етарли даражада иситилганлиги ҳамда ёритилганлиги сабабли ишловчиларга самарали меҳнат қилиш имкониятини берди. Мактабда ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш чоралари кўрилди. Иш жараёнига алоқадор бахтсиз ходисалар рўй бермади.
Жамоа шартномасининг 2.36-бандига асосан меҳнат низолари комиссияси Меҳнат кодекси асосида фаолият кўрсатди.
Жамоа шартномасининг 2.10-банди яъни маданий-оммавий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш, спорт ишлари бўлимида кўрсатилгани бўйича ишловчилар ўртасида спорт мусобақалари ҳамда муҳим саналарда байрам тадбирлари ўтказилди. Мактабда ташкил этилган маънавият хонаси самарали фаолият кўрсатди. Мактаб Президент асарлари ва мустақиллик йилларида чоп этилган замонавий адабиётлар билан таъминланди. Муассаса «Ишонч» газетасига обуна қилинди.
Жамоа шартномасининг 2.11-банди «Касаба уюшма қўмитаси ва сайлаб қўйиладиган касаба уюшма фаоллари фаолиятининг кафолатларини таъминлаш» деб номланади. Унга асосан асосий ишидан озод этилмаган касаба уюшма фаоллари учун уюштирилган ўқувлар, кенгашлар, раёсат йиғилишларида иштирокига кетган вақти учун иш ҳақи сақлаб қолинди.
Жамоа шартномасининг 2.12-бандига асосан жамоа шартномаси бандларини бажарилишини назорат қилиш шартлари асосан бажарилди.
Ишловчиларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида гапирсак айниқса, ишловчиларни ва уларни фарзандларини соғломлаштириш, шунингдек уларни жисмонан камол топтириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳар йили мактабда ишловчи аёллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Бундан ташқари ходимларни соғломлаштириш чора-тадбирлари ҳам кўрилмоқда. Мактаб ўзининг харажат сметасига эга бўлиб мактаб касаба уюшмасида ташкил этилган ҳисоб дафтарлари орқали ҳисоб-китоб ишларини амалга оширмоқдалар. Моддий ёрдам ва мукофот пуллари ўз вақтида тўлаб берилмоқда.
Шу бирга бирга йил давомида куйидаги масалалар амалга ошмай колганлигини маълум қиламиз:

  1. Ходимларни маъмурият ҳисобидан тиббий курикдан ўтказиш учун маблағ ажратилмади.

  2. Мактабда 35 нафар ходим ишлашига қарамасдан меҳнат муҳофазаси буйича штат ажратилмади.

Келгуси жамоа шартномаларида мазкур бандларнинг ижросини таъминлашга асосий эътибор каратиш олдимизда турган муҳим вазифаларга киради.

Комиссия ҳамраиси
___________

Комиссия ҳамраиси
. ___________



Комиссия аъзолари:









. ___________

___________

___________

___________

___________

___________









Download 184.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling