Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Яккабог туман булинмаси кенгаши


Download 184.62 Kb.
bet14/36
Sana11.08.2023
Hajmi184.62 Kb.
#1666338
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36
Bog'liq
43 мактаб текширув учун таълим муасса учун жш кулланма 2

Х И С О Б О Т И

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан охирги йилларда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларига жуда катта эътибор берилмоқда. Касаба уюшмасига аъзолик бадалларини 60 фоизини бошланғич ташкилотларда қолдирилиши, санаторий йўлланмаларидан оила-аъзолари учун ҳам фойдаланиш имконияти, йўлланмалар сотиб олишдаги имтиёзлар, аёллар, ёшлар, ёлғиз-кекса кишилар, ногиронлар учун белгиланаётган ижтимоий кафолатлар сўзимизнинг исботидир.


Ўтган 2022 йилда бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида ходимларнинг ижтимоий - иқтисодий, ҳуқуқий, меҳнат соҳасидаги манфаатлари ҳимоясини кучайтириш, спорт-соғломлаштириш, дам олиш, маданий-маърифий тадбирларини янада ривожлантиришга катта туртки бўлди. Бошлангич ташкилот фаолияти учун касаба уюшма ташкилотига алохида хона ажратилган. натижада касаба уюшмаси фаолияти наъмунали йўлга қўйилишига эришилди.
Рухсатингиз билан 2021 йил давомида касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган айрим ишларга тўхталиб ўтсам.
2019 йилнинг бошида йиллик иш режа тузилиб, шу асосида ишлар олиб борилди. Мактабда 35 нафар ходим ва хизматчилар фаолият юритмоқда. Шулардан, 20 нафари олий маълумотли, 3 нафари ўрта махсус маълумотли, 12нафари ишчи ходимлардир.
Мактаб маъмурияти билан бошланғич касаба уюшма қўмитаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси иш берувчи билан муассасадаги касаба уюшма аъзолари ўртасидаги меҳнат, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаб, касбга оид барча муносабатларни тартибга солиб келмоқда.
Ижтимоий шериклик тизимига асосан, маъмурият билан ҳамкорликда мактаб фаолиятини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди. Педагогларга ўқув юкламаси тақсимотида, ички меҳнат тартиб қоидалари ишлаб чиқилишида, ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан озод қилишда, шу каби бошқа ҳужжатларни расмийлаштиришда касаба уюшмаси қўмитаси розилиги асосида ишлар ташкилланди.
Касаба уюшмаси қўмитасига келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатлар талаби Меҳнат кодекси асосида қондирилди. Зарур бўлган ҳолатларда юқори касаба уюшмаси ташкилоти вакиллари томнидан амалий ёрдамга курсатилди. Ходимларни ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган давра суҳбатлари бир неча бор мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шу туфайли низоли ҳолатлар вужудга келмади. Мурожаатлар сони ўтган йилга нисбатан камайди.
Касаба уюшмаси қўмитаси хонасида ижтимоий ҳимояга мухтож ходимлар рўйхатига ўзгартиришлар киритилди. Рўйхат ҳамда тушган аризаларга мувофиқ, ходимларга соғломлаштириш йўлланмалари ва моддий кўмак бериб келинмоқда. Ходимлар ва уларни фарзандларини соғломлаштириш мақсадида “Зомин”, “Чимён”, “Турон” санаторийларига 2 нафар ходимимиз учун имтиёзли йўлланмалар ажратилди. Ёзги таътил даврида 8 нафар ходимлар фарзандлари болалар соғломлаштириш оромгоҳларига юборилди. 10 дан ортиқ кам таъминланган оилалар ва ходимларнинг фарзандлари мактаб қошидаги қисқа муддатли лагерларда дам олдирилди.
Касаба уюшмаси қўмитаси тавсиясига мувофиқ директор жамгармаси хисобидан 2 нафар ходимларимизга моддий ёрдам берилди. Йил давомида жамоа шартномаси тадбирларини бажариш этди. Ўтган йилда иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик юзага келмади.
Иш берувчи томонидан ходимларга қулай, хавфсиз меҳнат шароитлари яратилди. Жамоа шартномаси иловасида алоҳида рўйхатда келтирилган ходимларга махсус кийим-бош, зарарсизлантирувчи, гигиеник воситалар берилди. Фавқулотда вазиятларни олдини олишга қаратилган чоралар кўрилган. Бу борада ходимлар билан биргаликда ўқувчилар учун ҳам тушунтиришлар олиб борилмоқда. Ёзги таътил даврида мактаб биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди ва қиш мавсумига тайёрланди. Меҳнат муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ишлар назорати касаба уюшмаси томонидан тайинланган вакил орқали амалга оширилмоқда.
Юқори касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан ташкил қилинаётган спорт мусобақаларида, турли кўрик-танловларда мактабимиз фаол иштирок этиб, фаҳрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Жумладан, Онатили фани ўқитувчиси Н.Мусаева“Ўз касбининг моҳир эгалари” танловига тавсия қилинди. Танловда бир неча бор фан олимпиадаларида ўқувчиларимизнинг физика фани бўйича ғолиб бўлганлиги иштирокчининг тажрибали мутахассис сифатида тан олинишига сабаб бўлди.
Ҳар йили мактабда ишловчи аёллар ўртасида шашка бўйича спорт мусобақаси ўтказиш анъана тусига кириб бормоқда. Бу тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказишда мактаб ходимлари фаол иштирок этмоқда ва ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланмоқда. Волейбол мусобақалари қатнашчилари футболка, волейбол тўплари, теннис ракетка ва сеткалари билан таъминланди.
Шу йил август кенгашида 55 ёшга тўлган ходимлар қаторида Д.Искандаровага Яккабог туман касаба уюшма кенгаши томонидан қимматбаҳо совға ҳамда диплом берилди.
Ўқув йили давомида педагог ва ходимларнинг Ватанимиз тарихий шаҳарлари ҳамда қадимий обидалари билан яқиндан танишиш мақсадида саёҳатлар ташкил этилди..
Касаба уюшмаси ташкилотларининг чинакам уюшқоқ ва соҳада таъсирчан кучга айланиши учун ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Касаба уюшмаси қўмитасининг энг асосий вазифаси ишловчиларни ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш экан, бизга берилган ишончни оқлашга, келгусида йилда бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга ҳаракат қиламиз. Сизларга фарзандларимизга таълим-тарбия беришдек улкан вазифаларни амалга оширишингизда куч-ғайрат, ишларингизда улкан зафарлар тилаймиз.

Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби меҳнат жамоасининг умумий йиғилишининг 2023йил


12январдаги 3-сонли баённомасига 3-илова

Яккабог туман 43-умумтаълим мактаби маъмурияти ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022йилларга мўлжаллаб тузилган жамоа шартномасини


2021 йилда бажарилиши ҳақида текширув

Download 184.62 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling