Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

1889 й. пуд 
ҳисобида 
1894 й. пуд 
ҳисобида 
Олиб кетилган 
158 750 
1 641 029 
2 144 772 
Келтирилган 
203 300 
657 909 
1 717 039 
Олиб кетилган товарларнинг 80 фоизидан кўпроғини пахта
толаси ташкил этган. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига 
кўра, биргина 1908 йилнинг ўзида ўлкадан 3 744 309 пуд пахта 
толаси, 104 107 пуд пахта ѐғи, 1 341 281 пуд чигит, 84 516 пуд 
ипак, 14 584 пуд жун, 134 170 дона қоракўл тери ташиб кетилган.
Маълумотларга кўра, пахта тозалаш заводларининг асосий 
кўпчилиги Фарғона вилоятида жойлашган бўлиб, водийда 1893 
йилда 309 та корхона ишлаб турган бўлса, Сирдарѐ вилоятида 183 
та, Самарқанд вилоятида 117 та, Еттисув вилоятида 90 та корхона 
ишлаган. ХХ асрнинг бошларига келиб пахтачилик хом 
ашѐларининг 
тайѐр 
маҳсулотга 
айлантира 
бошланиши 
натижасида Туркистондан Россияга тола ташиб кетиш кучайди. 
Ҳисоб-китобларга кўра, агар 1908-1909 йиллар мавсумида 
ўлкадан Россияга 8,8 млн.пуд тола, ѐки тўқимачилик 
фабрикалари эҳтиѐжининг 44 фоизи ташиб кетилган бўлса, 1913-
1914 йиллар мавсумида 14,8 млн.пуд тола, ѐки пахта толасига 
бўлган эҳтиѐжнинг 51 фоизи ташиб кетилган. Бу ҳолат Россия 
империясининг Туркистондан олган даромадларининг асосий 
қисмини пахта ва ундан олинган маҳсулотлар ташкил 
этганлигини яна бир бора исботлайди.
Империя маъмурлари ўлкадаги бошқа бойликларга ҳам 
бефарқ бўлмадилар. Чунончи, қуруқ ва хўл мевалар, дон 
маҳсулотлари, жун, ипак, темир, пўлат, гуруч, ѐғ каби 
маҳсулотлар ҳар йили ўнлаб вагонларда Россияга ташиб 
кетилган.
Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ХХ асрнинг 
бошларида ўлкадан фақатгина қуруқ ва хўл мевалар темир йўл 
орқали қуйидаги миқдорда олиб кетилган (минг пуд ҳисобида): 


170 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling