Ўзбекистон тариxи


 Россия империясининг Туркистон бойликларини


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

 
11. Россия империясининг Туркистон бойликларини 
талаш сиѐсати. 
Россия империяси Туркистонни босиб олганидан сўнг, 
аввало ўлкада ҳарбий – маъмурий бошқарув тизими жорий 
этилиб, бу бошқарув ўлканинг катта имкониятлари, ер ости ва ер 
усти, моддий ва маънавий бойликларини Россия манфаатлари 
учун талон-тарож қилиш ҳамда ўзлаштиришга мослашган эди. 
Ўлка бойликларини талаш сиѐсати ягона тизим ва узоқни 
кўзлаган режа асосида бир қанча босқичлар ва йўналишларда 
мунтазам равишда амалга ошириб борилди.
1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил 
этилганидан сўнг фон Кауфман асосий эътиборни ўлкага келган 
рус ва чет эл саноатчилари, савдогарлар, тадбиркорлар, иш 
юритувчиларга қулай шароит яратиб беришга қаратди. Натижада 
ўлкада дастлабки саноат корхоналари – сув тегирмони, кўн 
заводи, пиллачилик фабрикалари, ѐғ заводи кабилар очилиб
уларнинг маҳсулотлари ташиб кетила бошланди. Аммо, 
дастлабки пайтларда Туркистон бойликларини ташиб кетишда 
катта қийинчиликлар пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам энг аввало, 
Туркистонни Россиянинг марказий районлари билан боғлайдиган 
темир йўллар қуришга киришилиб бу иш жадаллик билан олиб 
борилди.
Россияда пахтага бўлган талабнинг ортиб бориши 
натижасида ўлкада пахтани дастлабки пахтани қайта ишлайдиган 
саноат корхоналари қуриш авж олди. Натижада пахта 
етиштиришга эътибор кучайиб, бошқа экинлар, хусусан дон 
етиштириш йилдан йилга камайиб борди. Пахта етиштиришнинг 
ортиб бориши натижасида пахта тозалаш ва ѐғ заводларининг 
ҳам сони кўпайиб борди. Янги тадқиқотларда берилишича, 
Туркистондан Оренбург темир йўли орқали ташиб кетилган 
товарлар йилдан йилга қуйидаги миқдорла ошиб борган: 


169 
Товарлар 
1880-1882 йй. 
пуд ҳисобида 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling