458
масаласини кўтариб чиққан. Шунга кўра, мустамлакачилар
манфаатларига мос ҳолда махсус лойиҳа тайѐрланиб, ушбу
лойиҳа махсус комиссия томонидан атрофича муҳокама
этилган
бўлса-да, бу масала 1877 йилдагина ҳал бўлган.
Россия
империясида шаҳарга оид иккита низом (1870, 1892 йй.) қабул
қилинган бўлиб улар Туркистон ўлкасининг Тошкент ва Верний
(Алмати) шаҳарларининг фақат руслар яшайдиган «янги»
қисмларида қўлланилиб, бошқа шаҳарларга жорий этилмаган.
Элчилар – турли даврдарда давлатлар ўртасидаги
иқтисодий, сиѐсий ва маданий муносабатлар ўрнатилишида
давлат бошлиқларининг ишончли вакиллари.
Элчилар давлат
бошлиғи номидан музокоралар олиб борганлар. Юборилаѐтган
давлат манфаатлари нуқтаи назаридан элчилар ўз вазифаларидан
ташқари жосуслик вазифасини ҳам бажарганлар.
Россиянинг
Ўрта Осиѐ хонликларига элчилари XVI асрнинг ўрталаридан
бошлаб ташриф буюра бошлаган бўлса,
XVIII аср давомида
хонликларга 9та элчи келган. Бекович Черкасский, Ф.Беневени,
Хўжа Нафас, Эрназар Мақсуд ўғли,
Никифоров, Н.Игнатьев
кабилар кейинги даврларда фаолият юритганлар.