Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Рус-тузем мактаблари – Россия империяси руслаштириш 
сиѐсатининг маорифдаги тадбирларидан бири. 1880 йилда 
Империя Давлат Кенгашида Туркистондаги маҳаллий аҳоли 
болаларини рус аҳолиси болалари билан биргаликда ўқитиш 
масаласи кўрилиб, генерал-губернатор фон Кауфман томонидан 
―руслар ва туземецлар болаларини биргаликда тарбиялаш‖ 
таклифи киритилди. Генерал-лейтенант Н.О.Розенбах эса 
ибтидоий турдаги бошланғич мактаблар бўлган ―рус-тузем‖ 
мактаблари тармоғини яратиш лойиҳасини ишлаб чиқди. 
Биринчи рус-тузем мактаби 1884 йилда Тошкентда очилди. 
Маориф соҳасидаги бу сиѐсатдан кўзланган асосий мақсад – 
империя маъмуриятига садоқатли амалдорларни тайѐрлаш ва 
келажакда сиѐсий аҳамиятига эга бўлмаган бошқарув 
ишларигагина маҳаллий аҳолини жалб қилиш эди.  
Саноат 
маҳсулотлари 
кўргазмалари 
– 
дастлаб 
Петербургда, кейин эса, Тошкентда ўтказилган. 1870 йилда 
Тошкент, Ўратепа ва Хўжанд усталари тайѐрлаган пичоқлар, 
сопол идишлар, ўйма нақшлар билан безатилган эшиклар 
Петербургдаги 
кўргазмаларда 
намойиш 
қилиниб, 
42та 
туркистонлик уста мукофотланади ва уларнинг 9таси бронза 
медали билан тақдирланади. 1886 ва 1890 йилларда Тошкентда 
биринчи ва иккинчи Туркистон кўргазмалари очилган. Бу
кўргазмаларда маҳаллий ҳунарманд усталар ҳамда саноат 


454 
корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар, қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотлари намойиш қилинди. Бу ерда намойиш қилинган 
гилам тўқувчилар, қуролсозлар, заргарлар ва тўқувчиларнинг 
тайѐрлаган маҳсулотлари кўргазма иштирокчиларида яхши 
таасурот қолдирган эди.  
Скобелев – Россия империяси генерали. Скобелев ўтакетган 
ѐвуз, шовинист, босқинчи ва бешафқат шахс бўлган. Кўплаб 
қирғин-барот ва босқинчиликлар ташаббуси билан Туркистон 
генерал-губернаторига 
мурожаат 
қилиб, 
розилик 
олган. 
Скобелевнинг ѐвузлиги Андижон, Марғилон, Асака, Наманган 
каби шаҳарларни босиб олишда мисли кўрилмаган даражада 
намоѐн бўлган эди. Ушбу ―хизматлари‖ туфайли Скобелев 1876 
йил 19 февралда янги ташкил этилган Фарғона вилоятининг 
ҳарбий губернатори этиб тайинланиб, унинг номи янги
Марғилон (Скобелев-Искобил) шаҳрига берилди. Скобелев 1879-
1881 йилларда Каспий орти вилояти (Ахалтака, Кўктепа) 
ҳудудларини босиб олишда бошлиқ қилиб тайинланган.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling