Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Тошкент мудофааси – 1865 йил 28 апрелдан, Черняевнинг 
Ниѐзбек қалъасини эгаллаб, Бўзсув тўғонини бузиб юборишидан 
бошланган. 
Юрт 
фидойилари 
Амирилашкар 
Алимқули 
бошчилигида Тошкент мудофааси учун барча зарур чораларни 
кўрганлар. 
Мудофаа 
қўқонликлар, 
анжидонликлар, 
наманганликлар, 
ўратепаликлардан 
ташқари, 
тошкентлик 
сарбозлар, оддий фуқаролар, муллавачалар қатнашганлар. 2 май 
куни русларнинг биринчи ҳужуми қайтарилган.9 май куни Салор 
оралиғи бўйидаги жангда Алимқули яраланиб, ҳалоқ бўлди. Оғир 
жанглардан сўнг Тошкент мудофаачиларининг қаттиқ қаршилиги 
сингдилди ва 15 июн куни истилосилар Тошкентни забт этдилар.
Тошкент шаҳар Думаси – Умумроссия шаҳар низомига 
кўра Тошкентда ташкил этилган. 1877 йил 16 августда Тошкент
шаҳар Думасига сайловлар бошланиб, 30 августла очилиши 
бўлиб ўтган. Думада Сирдарѐ ҳарбий губернатори бошчилигида 
махсус ҳайъат тузилиб, у сайловчилар рўйхатини тузиш, шаҳар 
жамоатчилик бошқарувига сайлов ўтказиш бўйича иш олиб 
борган. 4 йилда бир марта ўтказиладиган сайловда 25 ѐшга тўлган 
фуқаролар, асосан, савдогарлар, йирик корхоналар ва уй эгалари 
иштирок этганлар. Тошкент шаҳар ҳокими бир вақтнинг ўзида 
Дума раиси ҳам бўлган. Янги ташкил этилган Думанинг асосий 
мақсади шаҳарни мустамлакачилар қўлида сақлаб туриш ва 
Думага сайланган маҳаллий аҳоли вакилларини ҳокмиятни 
таянчига айлантириш эди.  
Тузем халқлар – Туркистон ўлкасининг маҳаллий 
халқларига нисбатан ишлатилган атама. Россия империяси 
маъмурияти ўлкадаги қишлоқ бошқарувини ―ерли‖ (маҳаллий, 
тубжой) – ―туземное‖ ва ―рус‖ каби икки тоифага ажратган. Рус 


456 
амалдорлари ―туземец‖ (―ерлилар‖) атамаси билан ҳинд, араб, 
уйғур, дунган кабиларни тушунган. Турмуш тарзига кўра эса, рус 
амалдорлари барча аҳолини иккига: ―қирғизлар‖ ва ―сартлар‖ 
бўлишган. Қирғизлар деганда кўчманчи, сартлар деганда эса 
ўтроқ аҳоли назарда тутилган.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling