Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Полковник Шауфус – Туркистон генерал-губернаторлиги 
билан Қўқон хонлиги ўртасида 1868 йил 13 февралдаги 
шартномага асосан Қўқонга ҳам элчи, ҳам жосус бўлиб 
тайинланган шахс. У ўзи тўплаган маълумотлари асосида
Худоѐрхон Россия империяси маъмурияти томонидан эканлиги, 
бироқ унга қарши иккинчи гуруҳ мавжудлиги ва бу гуруҳ 
Шерали додҳоҳ билан Абдураҳмон офтобачи томонидан 
бошқарилаѐтганини Туркистон генерал-губернаторига етказган. 
Шунингдек, Шауфус хонликдаги иқтисодий ва ҳарбий – 
стратегик вазият ҳақида ҳам маълумотлар бериб турган.
Пўлатхон - ҳақиқий номи Мулло Исҳоқ мулло Ҳасан ўғли. 
У Марғилон шаҳрига яқин Уҳна деган қишлоқда яшовчи Бўстон 
қабиласига мансуб оилада туғилган. Мулла Исҳоқ Қўқон 
хонлигининг нуфузли амалдорларидан бири Абдулмўмин додхоҳ 
билан дўстлашиб, унинг таклифига кўра сохта Пўлатхон (Қўқон 


452 
хони Олимхоннинг набираси) номини қабул қилади ҳамда 
Худоѐрхон зулми ва Россия босқинига қарши курашга, жумладан, 
1873-1876 йилларда Қўқон хонлигида рус босқинчиларига қарши 
олиб борилган курашларга бошчилик қилади. Хонликдаги обрули 
амалдорлар Исо Авлиѐ, Абдураҳмон офтобачи, хоннинг укаси 
Султон Муродбек, ўғиллари Насриддинбек, Муҳаммад Аминбек 
ҳам Пўлатхон томонидан туриб курашдилар. Узоқ, муросасиз
тенгсиз ва шафқатсиз курашлардан сўнг Пўлатхон қўзғолони 
бостирилиб, 1876 йил 1 мартда Мулла Исҳоқ (Пўлатхон) 
Марғилонда дорга осилди. 
Россияда ўтказилган ер ислоҳотлари – 1861 йилда 
ўтказилган бу ислоҳотга қадар рус деҳқонлари давлатга, дворян 
ва помещикларга қарам бўлган крепостнойлар эдилар. 
Ислоҳотдан кейин деҳқонларга эркинлик берилиб, қишлоқ 
хўжалигидан бўшаган аҳолининг катта қисми шаҳарларга кўчиб 
кета бошладилар. Аммо, Россия шаҳарлари саноат соҳасида 
тажрибасиз бўлган собиқ деҳқонларни иш билан таъминлашга 
қодир эмас эди. Натижада, рус маъмурлари «ортиқча» нотинч 
аҳолини кўчириш сиѐсатини олиб бордилар.  

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling