Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Иккинчи жаҳон уруши - Инсоният жуда кўплаб урушларни 
бошидан кечирган бўлиб, булар ичида энг даҳшатлиси, 50 млндан ортиқ 
кишининг ѐстиғини қуритган, ХХ аср фожиаси бўлмиш иккинчи жаҳон 
урушидир. Олти йил (1939 йил сентябр-1945 йил сентябр) давом этган бу 
уруш ер шарининг 80% аҳолиси жойлашган ҳудудни ўз ичига олган 61 та 
мамлакатни қамраб олди. 
Кенесари Қосимов – XIX асрнинг 30-40-йилларида 
қозоқларнинг русларга қарши кураши йўлбошчиси. Хива хонлиги 
ҳудудларида яшаган қозоқлар К.Қосимов бошчилигида русларга 


447 
кўплаб ҳужумлар уюштирганлар. 1840 йилги Перовский 
экспедицияси тор-мор этилгач қозоқларнинг мустақиллик учун 
курашаѐтган К.Қосимов ҳаракати янада кенг ѐйилди. Хива хони 
бу ҳарактни доимо қўллаб-қувватлаб турди. 1842 йилда 
К.Қосимов ўзаро низомлар натижасида ўлдирилгач унинг 20.000 
кишилик тарафдорларининг кўпчилиги Қўқон хонлиги, бир 
қисми эса Хива хонлиги ҳудудларига ўтиб кетдилар.
Камолон дарвозаси – 1865 йил 15 июн тонг соҳарда рус 
босқичилари бостириб кирган Тошкент дарвозаси. Манбаларга 
кўра, хоиларнинг маълумотларидан фойдаланган руслар 
даставвал деворнинг бир киши ўтадиган жойидан киришиб
дарвоза атрофидаги мудофаачиларни ўлдирганларидан сўнг, 
дарвозани очиб, полковник Абрамов бошчилигидаги 250та аскар 
биринчи бўлиб шаҳарга кирган. Шундан сўнг Қорасарой ва 
Қўқон дарвозалари ҳам очилиб, минглаб мудоффачиларнинг 
ҳалоқ бўлиши эвазига Тошкент русларга таслим бўлди.
Кўчириш сиѐсати Россия империясидаги ишсиз, ерсиз 
аҳолини Туркистон ўлкасига кўчириш. 1875 йилда фон Кауфман 
томонидан бошланган. Бу сиѐсатнинг моҳияти – Туркистонда 
стратегик жиҳатдан мустаҳкамланиб олиш, мустамлакачилик 
тартибларини изчиллик билан ўрнатиш, маҳаллий аҳолини 
руслаштириш, ўлкани ҳом ашѐ базасига айлантириш, ўлкада 
империянинг таянч пунктларини мумкин қадар кўпайтириш 
зарурияти билан изоҳланади. Кўчириш сиѐсатида дастлаб катта 
имтиѐзлар (ер-сув, моддий ѐрдам, озиқ-овқат ва б.) берилиши 
туфайли ихтиѐрий кўчиб келувчилар сони кўпайиб борди. Шу 
сабабли 1886 йилда махсус Кўчириш комиссияси тузилган. 
Фақатгина Еттисув ва Сирдарѐ вилоятларида 1914 йилги ҳолат 
бўйича 82 864 нафар киши кўчиб келган.
Қўнғиротлар – Хива хонлигида ҳукмронлик қилган сулола. 
1763 йилдан бошлаб Хивада амалда қўнғирот уруғи иноқлари 
ҳокимият тепасига келган бўлса-да, 1804 йилга қадар Хива 
хонлари ҳукмдор сифатида бошқа шахсни (сохта хон) хон деб 
эълон қилганлар. 1804 йилда Элтўзархон ўзини расмий хон леб 
эълон қилгач, Хивада қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлиги расмий 
қарор топди. Қўнғиротлар сулоласи ҳукмронлигидаги Хива 
хонлигининг нисбтана кучайиши Муҳаммад Раҳимхон I (1806-
1825 йй.), Сайид Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) (1864-1910 йй.) 


448 
даврларига тўғри келади. Қўнғиротлар сулоласи 1920 йил 2 
февралда большевиклар томонидан ағдарилди.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling