Ўзбекистон тариxи
Мустамлакачилик сиѐсати -
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Намоз Пиримқулов
Мустамлакачилик сиѐсати - ХIХ асрнинг иккинчи ярми –
ХХ аср бошларида Россия империяси Туркистонла олиб борган сиѐсат. Бу сиѐсат Туркистон халқларининг сиѐсий, ижтимоий – иқтисодий ва маданий ҳаѐтига жиддий салбий таъсир кўрсатди. Бу сиѐсатнинг моҳияти – бошқарув соҳасида шафқатсизликка асосланган найранглар, ўлкани руслаштириш, ўлкани хом ашѐ манбаи ва рус саноати маҳсулотлари бозорига айлантириш, миллий ҳурфикрликни буғиб қўйиш ва йўқотиш, саноатни Россия манфаатларига мос равишда ривожлантириш, миллий-маданий қадриятларига хизмат қилувчи ҳар қандай жараѐнларга йўл бермаслик кабилар эди. 450 Намоз Пиримқулов – ХХ аср бошларида, аниқроғи, 1904- 1907 йиллар Самарқанд вилоятида рус мустамлакачиларига қарши норозилик ҳаракатларига бошчилик қилган. Халқ орасида ―Намоз ботир‖ номи билан танилган. Намоз Пиримқулов ҳаракати Самарқанд вилоятининг Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах ва Хўжанд туманлари, Бухоро амирлигининг чегара ҳудудларида кенг ѐйилган. Ҳаракат қатнашчилари волост бошлиқлари, оқсоқоллар, чорвадор бойларнинг мол-мулкларини тортиб олиб камбағалларга бўлиб берганлар. Қасоскорлар чор маъмурияти вакиллари ва уларнинг тарафдорларини аѐвсиз жазолаганлар. Намоз Ботир 1905 йил октябда сотқинлар туфайли қамоққа олиниб, 1906 йил 2 февралда турмадан қочишга муваффақ бўлди. Унинг гуруҳига қарши Туркистон жанговар казак дивизияси қисмилари юборилади. Туркистон генерал- губернатори «ўзбек Дубровскийси» бўлмиш Намоз ботирни қўлга олишни ташкил қилиш операциясига Самарқанд вилояти ҳарбий губернаторининг ѐрдамчиси полковник Сусанинни шахсан жавобган қилиб тайинлаган. Намоз ботир 1907 йил 3 июнда (яна бир тахминда 1 июнда) хиѐнаткорона ўлдирилди. Низомлар – Россия империяси томонидан Туркистон ўлкасини бошқариш учун жорий этилган қонун лойиҳалари. Бошқарув тизими Россия ҳукумати учун жуда муҳим бўлиб, босиб олинган жойларда мустамлакачилик сиѐсатини олиб боришда асосий таянч ҳисобланган. Айнан шунинг учун ҳам 1865-1916 йиллар оралиғида ўнта (1865, т1867, 1871, 1873, 1882, 1884, 1886, 1908, 1912, 1916 йиллар) Низом лойиҳаси ишлаб чиқилган. Уларнинг моддаларидаги адлия, молия, ҳарбий, ички ишлар ва бошқа вазирликлар киритган ўзгаришлар Туркистон маъмурияти бошқарувининг кескин ҳарбийлашгани билан ажралиб туради. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling