Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Ҳарбий халқ бошқаруви – мустамлака даври Тошкентдаги 
бошқарув тизими. 1868 йил 27 февралда Тошкентнинг ―Янги 
шаҳар‖ қисмида ҳарбий халқ бошқаруви тузилиб, статистик 
маслаҳатчи Россицкий унинг бошлиғи этиб тайинланган. Ушбу 
бошқарманинг дастлабки қарорига кўра, Тошкентнинг «Янги 
шаҳар» қисмида режа тузиш, уйлар қурилиши, кўча ва майдонлар 
барпо этиш, солиқларни тартибга солиш, даромад ва харажатлар 
сметасини тузиш, ирригация тизими ва ободонлаштириш 
ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.  
Хонликлар – XVIII аср бошлари, ХIХ аср охири ва ХХ аср 
бошларга қадар Ўрта Осиѐда мавжуд бўлган Бухоро амирлиги
Хива хонлиги ва Қўқон хонлиги давлатларига нисбатан 
ишлатиладиган умумий атама. Хива ва Қўқон хонликларини хон 
унвонидаги ҳукмдор, Бухоро амирлигини эса амир идора қилган. 
Уларнингш бошқарув тизими бир-биридан фарқ қилувчи айрим 
унвонлар ва мансабларни ҳисобга олмаганда таркибий тузилиши 
бир-бирига ўхшашлиги билан изоҳланади. Илмий адабиѐтларда 
юқоридаги давлат бирлашмаларини умумий тарзда хонликлар, 
улар мавжуд бўлган даврни эса, хонликлар даври деб аташ қабул 
қилинган.
Фон Кауфман – немис дворянларидан чиққан генерал. 
Россия империяси маъмуриятининг содиқ ва ишончли 
хизматкорларидан бири. Барча лавозимларда подшо сиѐсатини 
кўнгилдагидек амалга оширган шахс. 1868-1876 йилларда 
Туркистондаги ҳарбий юришларда истилочи сифатида танилган. 
1867-1882 
йилларда 
Туркистон 
генерал-губернатори. 
Туркистонда генерал-губернаторлик бошқаруви Кауфманнинг 
чекланмаган истибдоси асосида амалга оширилган.
Черняев – рус ҳарбийлари орасида чўрткесарлиги ва ўта 
жангарлиги билан машҳур бўлган. Маҳаллий аҳолига нисбатан 
ўта салбий муносабатда бўлган шафқатсиз полковник Черняев 
1864 йилда Авлиѐ ота шаҳрини эгаллагани учун генерал-майор 
унвонини олган. У 1865-1866 йилларда Туркистон вилоят ҳарбий 
губернатори, 1882-1884 йилларда Туркистон ўлкаси генерал-
губернатори бўлган.

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling