Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Темир йўллар
Суд ва халқ суди – Туркистон ўлкасида жорий этилган
ҳуқуқий тизим. 1867 йилги ―Муваққат Низом‖га кўра, Туркистон ўлкасининг суд ва полиция тизими – ҳарбий суд, империянинг умумий қоидалари асосида суд ва халқ судидан иборат бўлган бўлса, 1886 йилги ―Низом‖га кўра, уларга ўзгартиришлар киритилиб, қуйидагича бўлган: судлов палатаси, округ судлари, қўшимча мировой (сулҳпарвар) судьялар, фахрий мировой судялар. Маҳаллий аҳолининг судлари алоҳида тартиб асосида тузилиб, халқ судлари деб номланган. Халқ судлари – халқ томонидан сайлаб қўйилган бийлар томонидан амалга оширилган. Ўтроқ аҳоли учун қози судлари амал қилган. СССР (Совет Социалистик Республикалар иттифоқи) – жаҳон сиѐсий харитасида бу ном 1922 йил 30 декабрда пайдо бўлиб, РСФСР, УкССР (Украина), БССР (Белоруссия) ва ЗСФСР (Закавказье Социалистик Федератив Совет Республикаси)ларининг иттифоқи сифатида ташкил этилади. Кейингир йилларда уларнинг таркибига бирин-кетин қатор ―иттифоқчи‖ совет республикалари киритилади. ЎзССР 1925 йил майда иттифоқ таркибига қабул қилинади. 1940 йилга келганда унинг таркибидаги республикалар сони 15 тага етади. Зўравонликка асосланган бу суньий давлат жуда қисқа умр кўриб, 1991 йилга келиб, парчаланиб кетади. Темир йўллар – уларни қуриш учун ҳаракат XIX асрнинг 70-йилларида бошланган. Бу йўналишда қисқа муддат ичида 40га 455 яқин лойиҳалар ишлаб чиқилган ҳамда темир йўл қурилишини Красноводскдан бошлаш мақсадида мувофиқ деб топилган. 1880 йил 26 августда Михайловское кўрфазидан Қизил Арватгача бўлган 217 чақирим масофада қурилиш ишлари бошланиб, 1881 йил 1 сентябрда ишга туширилган. 1886 йилда Марв-Чоржўй темир йўл қуриилиши бошланган. 1888 йилда Амударѐ- Самарқанд темир йўли қурилди. 1887 йилда Қўқонга, 1889 йилда Тошкентга, 1900 йилда Андижонга биринчи поездлар келиб, магистрал йўлга ―Ўрта Осиѐ темир йўли‖ деб ном берилди. 1906 йилда Тошкент-Оренбург темир йўли фойдаланишга топширилди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling