Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Рус мужиклари
- Руслаштириш
Рус қишлоқлари – Россия империясининг кўчириш сиѐсати
туфайли пайдо бўлган, рус аҳолиси яшайдиган қишлоқлар. Биринчи рус қишлоғи 1875 йилда Авлиѐ ота туманида пайдо бўлиб, ўша йили уларнинг сони Авлиѐ отада 8тага етди. Маҳаллий аҳолининг минглаб гектар ералри ҳисобига кўчиб келганларнинг янги қишлоқ, посѐлкалари бунѐд этилди. 1875 йилдан 1890 йилгача ўлкага 1300та оила кўчиб келиб, 19та рус қишлоғи пайдо бўлган. 1891-1892 йилларда Россиядаги очарчилик туфайли бу қишлоқлар сони 25тага етган. 1910 йилга келиб Сирдарѐ, Фарғона ва Самарқанд вилоятларида 124 та рус қишлоғи мавжуд бўлиб, уларда 70мингга яқин рус аҳолиси яшарди. 1906-1913 йиллар давомида эса Туркистон ўлкасида 116 та рус посѐлкаси барпо этилган. Рус мужиклари – Россия империясининг кўчириш сиѐсати натижасида XIX асрнинг сўнгги чорагидан бошлаб Туркистонга келган рус аҳолиси қатлами. Империя маъмурияти ҳар қандай қилиб бўлса ҳам унумдор ерларни рус мужикларига ажратиб беришга ҳаракат қилган. Рус мужикларининг аксарият қисми ҳозирги Қозоғистон ва Қирғистон ҳудудларига жойлаштирилиб, уларга катта имтиѐз ва имкониятлар берилган. Маҳаллий 453 аҳолининг кўплаб қўзғолонларини бостиришда ҳарбий кучлардан ташқари кўчиб келган рус мужиклари ҳам иштирок этганлиги манбалардан маълум. Айнан шунинг учун ҳам 1898 йилги Андижон қўзғолонидан сўнг рус мужиклари кўплаб миқдорда милтиқ ва ўқ-дори билан қуроллантириб турилган. Руслаштириш – Россиянинг Туркистондаги мустамлака сиѐсатида асосий эътиборда бўлган жараѐн. Бу жараѐннинг асосий моҳияти – маҳаллий аҳолини миллий-маданий қадриятларини унутишга мажбур этиш, рус-тузем мактаблари орқали маҳаллий аҳоли орасидан рус маъмурларига содиқ хизмат қилувчи кадрларни тайѐрлаш, рус аҳолисини ўлкага кўчириб уларга турли-туман имтиѐзлар бериш, кўчирувчилик тадбирлари орқали ўлкада русийзабон аҳолини кўпайтириш ва уларнинг иқтисодий мавқеини кучайтириш, маҳаллий аҳолини истаганча хўрлаш ҳамда камситишдан иборат эди. Бу жараѐн эса, буюк рус шовинизмининг ижтимоий-иқтисодий заминини яратди. Download 4.4 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling