Ўзбекистон тариxи
Download 4.4 Mb. Pdf ko'rish
|
Б.Ж.Эшов Дарслик 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Туркистон генерал-губернаторлиги
Туркистон вилояти – 1865 йилнинг ѐзида Оренбург
генерал-губернаторлиги таркибида ташкил этилган. Ҳарбийлашган маъмурий бошқарув тартибларига асосланган бу вилоятга генерал-майор М.Г.Черняев губернатор этиб тайинланади. 1865 йил 6 августда ―Туркистон вилоятини бошқариш ҳақидаги Низом‖ қабул қилиниб, унга кўра ҳарбий ва фуқаролик ҳокимияти ҳарбий губернатор қўлида бўлимларга бўлиниб, уларни бўлим бошлиқлари бошқарган. Бўлим бошлиқларига маҳаллий аҳоли устидан назорат қилувчилар бўйсунган. Вилоят маркази Тошкент шаҳри бўлиб, Авлиѐ ота, Чимкент, Пишпак, Туркистон, Верний, Тўқмоқ, Казалинск, Перовск каби уездларга бўлинган. Чор маъмурияти бошқарув манфаатларига мос келмаганлиги боис, Туркистон вилояти 1867 йилда тугатилган. Туркистон генерал-губернаторлиги – Император Алексанр IIнинг фармонига кўра, 1867 йил 11 июлда ташкил этилган. Биринчи генерал-губернатори фон Кауфман. Ушбу маъмурий бирлик дастлаб 2та – Сирдарѐ ва Еттисув вилоятларида иборат бўлиб, кейинчалик босиб олинган ерлар ҳисобига Фарғона, Самарқанд, Каспиорти вилоятлари ва Амударѐ бўлими ташкил этилган. Бошқарув соҳасида генерал-губернаторга чекланганмаган ҳуқуқлар берилган. Генерал-губернатор ўз қўлида ҳарбий ва фуқаролик ҳокимиятини бирлаштириб, бир вақтнинг ўзида у подшо ноиби, ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, Еттисув казак қўшинлари атамани, бош миршаб ва бош прокурор вазифаларини ўтаган. Генерал-губернатор император томонидан ишга тайинланган ва вазифасидан озод этилган бўлиб, у ҳарбий вазирга бўйсунган. Генерал- губернаторлик марказий бошқарув, вилоят бошқаруви, шаҳар бошқаруви, қишлоқ бошқарувига бўлинган. 1867-1917 йиллар давомида 15та генерал-губернатор ҳокимиятни бошқарган. 1897 йилги тўла бўлмаган аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, генерар-губернаторликда 5281 минг киши истиқомат қилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling