Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

Таянч сўзлар. 
 
Ўзбекистон, ССР, совет, съезд, компартия, қарамлик, 
қатағонлик, 
ижтимоий-сиѐсий, 
иқтисодий, 
демографик, 
урбанизация, маданий ҳаѐт, мафкура, ―қайта қуриш‖, концепция,
экологик фожеа, Фарғона, Тошкент, Марказ, мустақиллик, 
декларация, Президент, марказий комитет, социалистик, агар 
сиѐсат, саноат, пахтачилик, хом ашѐ. 
 


443 
ГЛОССАРИЙ 
 
Аграр сиѐсат – Россия империяси Туркистонни босиб олгач 
ер-сув масалаларига доир олиб борилган сиѐсат. Туркистонни 
пахта хом ашѐси етиштирадиган мутсамлакага айлантириш
Туркистон ҳисобига пахта мустақиллигига эришиш Россия аграр 
сиѐсатининг бош мақсади қилиб белгиланган. Россия 
империясининг 
Туркистонда 
юритган 
аграр 
сиѐсатида 
Россиядаги ―ортиқча аҳолини‖ кўчириш масаласига алоҳида 
эътибор қаратилган. Чор ҳукумати олиб борган аграр сиѐсат 
туфайли, тез орада ўлканинг барча ҳосилдор ерлари Россия 
империясининг улкан даромад манбаига айланди.
Америка пахтаси – XIX асрнинг биринчи ярмида Россия 
саноатини таъминлаб турган пахта нави. 1861-1864 йилларда 
АҚШдаги фуқаролар уруши туфайли Россияга пахта етказиш 
кескин камайиб кетди. Чор маъмурияти саноатчилари 
Туркистондаги АҚШга нисбатан арзон пахта етиштиришни 
кўпайтириш билан бирга ўлкада Америка навини жорий этиш 
чора-тадбирларини ҳам кўрдилар. Бу пахта нави 1875 йилда 
Тошкент яқинида, Бухоро хонлигида, 1878 йилда Андижон, 
Наманган, Қўқон ва Марғилонда экилган. Россия тўқимачилик 
корхоналаридаги синовдан яхши ўтган бўлсада, бу нав кам 
ҳосиллик бўлгани учун, XIX асрнинг 80-йилларидан кўп ҳосилли 
ва сифатли Америка пахтасининг «Упланд» нави маҳаллий 
шароитга мослаштирилди. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling