Ўзбекистон тариxи


Download 4.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/110
Sana16.11.2023
Hajmi4.4 Mb.
#1777619
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   110
Bog'liq
Б.Ж.Эшов Дарслик 2

1990 йил 23 мартда эса Ўзбекистон Компартияси МКнинг 
Пленуми ҳам республика сиѐсий тизими тўғрисидаги масалани 
кўриб чиққан ва унда Ўзбекистон ҳокимиятнинг Президентлик 
бошқаруви шаклига ўтиши республика суверенитети ва 
давлатчилигида моҳиятан янги босқич эканлиги таъкидланганди. 
1990 йил 24 март куни Ўзбекистон ССР Олий Советининг XII 
чақириқк 1 сессиясида СССР доирасида биринчи бўлган сиѐсий 
ҳужжатни - "Ўзбекистонда Президентлик бошқаруви таъсис этиш 
тўғрисида"ги қарорни қабул қилди ва Ўзбекистон Компартияси 
МҚ биринчи котиби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон 
ССР Президенти этиб сайланди. Шу тариқа, Ўзбекистон 

СССР 
республикалари ичида биринчи бўлиб ўзининг миллий ҳуқуқий 
ва демократик давлатига мустаҳкам замин яратди. Ўзбекистон 
халқининг манфаатларини кўзлаб И.А.Каримов ташаббуси билан 
амалга оширилган дастлабки тадбирларнинг ўзиѐқ президентлик 
бошқарувининг ўз вақтида таъсис этилганидан далолат берди. 
Ўзбекистон мустақилликка эришишида қўйилган яна бир 
муҳим қалам бу 1990 йил 20 июнда "Мустақиллик Декларацияси" 
қабул 
қилиниши 
бўлди. 
Мазкур 
қонун 
Ўзбекистон 
қонунларининг 
Иттифоқ 
қонунларидан 
устуворлигини 
таъминлади. Декларацияда ҳар бир миллат ўз тақдирини ўзи 
белгилаш ҳуқуқидан келиб чиққан ҳолда, халқаро ҳуқуқ 
қоидаларига, умумбашарий қадриятларига ва демократия 


436 
тамойилларига 
асосланиб 
Ўзбекистон 
ССРнинг 
давлат 
суверенитети эълон қилинди. 1990 йил 1 октябрда ―Ўзбекистон 
ССР Президенти Кенгашининг таркиби тўғрисида‖
Ўзбекистон 
ССР Президентининг Фармони эълон қилинди. Фармон асосида 
Ўзбекистон ССР Президенти Кенгашпнинг 14 кишидан иборат 
аъзолари тайинланди. 
Ўзбекистон Президентининг бевосита кўурсатмаси билан 
республики ички ишлар вазирлигининг масъул лавозимларига 
малакали маҳаллий кадрлар қўйилди. Бу тадбирларнинг ҳуқуқий 
асоси бўлиб. 1990 йил 31 октябрда Президент имзолаган 
"'Милиция ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя 
қилишни кучайтириш тўғрисида"ги ЎзССР Қонуни, 1991 йил 25 
октябрда қабул қилинган Вазирлар Махкамасининг "Ўзбекистон 
Республикасининг Ички ишлар вазирлиги 
тўғрисида"ги 
қарорлари муҳим аҳамият касб этди. 
1991 йил 31 августга келиб "Мустақиллик Декларацияси" 
Ўзбекистоннинг мавжуд бўлган бошқарув, ҳуқуқий фаолиятини 
таъминлаш, барча соҳада мустақил сиѐсат олиб бориш имконини 
берди. 1991 йилга келиб Ўзбекистонда республиканинг давлат 
мустақиллигига доир мутлақо янги давлат рамзлари тайѐрлаш ва 
қабул қилиш борасида дадил ишлар бошланди. 1991 йил 15 
февралда Ўзбекистон Олий Кенгашп "Ўзбекистоннинг давлат 
рамзлари тўғрисида" махсус қарор қабул қилди. 
Ўзбекистоннинг ўз суверенитети учун кураши, аввало, 
респубдикада қабул қилинган ҳар бир қонуннинг мазмуни ва 
моҳияти жиҳатидан собиқ Иттифоқ қонунларидан тубдан фарқ 
қилишида, бундан ташкари, ҳар бир қонун аввалгидек Иттифоқ 
қонунинга мослаштириб эмас, балки республика манфаати ифода 
этилганлиги билан ажралиб тура бошлади. Хусусан, 1991 йил 21 
июлида Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши Президиуминииг 
"Ўзбекистон ССР ҳудудида жойлашган Иттифоққа бўйсинувчи 
давлат корхонлари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон 
ССРнинг ҳуқуқий тобелигига ўтказиш" тўғрисида қабул қилган 
қарори ҳам Ўзбекистон ССР Президенти И.А.Каримов 
Ўзбекистон ССР Олий Кенгашн ва ҳукумати Ўзбекистоннинг 
сиѐсий - иқтисодий мустақиллиги, унинг миллий суверенитети 
учун дадил қадамлар ташланганлигининг исботи бўлиб қолди. 
1991 йил 18 августда Москва шаҳрида бир гуруҳ 
авантюристлар М.Горбачевни раҳбарликдан четлаштириб, 


437 
Фавқулодда ҳолат давлат комитетини тузади. Бу воқеа ―ГКЧП 
воқеаси‖ номи билан тарихга кирди. ГКЧП раҳбарларининг 
асосий мақсади мустақиллик сари интилаѐтган миллий 
республикаларга нисбатан тазйиқ ва таъқибларни кучайтириб, 
тобора заифлашиб бораѐтган қизил империяни сақлаб қолишдан 
иборат эди. Шу мақсадда улар бутун СССР ҳудудида фавқулодда 
ҳолат жорий этмокчи, миллий республикаларнинг ўз халқи 
манфаатларини ўйлаб қилган қонун ва қарорларини бекор 
этмоқчи бўладилар. 
Ўзбекнстоннинг раҳбари бу вақтда Ҳиндистон сафарида 
бўлиб, Республика раҳбарининг йўқлигидан фойдаланган 
Ўзбекистон 
ССР 
вице-президенти 
ва 
Ўзбекистон 
Компартиясининг иккинчи котиби Ўзбекистон ССР ҳудудида 
СССРда Фавқулодда ҳолат давлат қўмитасининг фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш 
ҳақида 
кўрсатма 
бериб 
юборадилар. 
И.Каримов Фавқулодда ҳолат эълон қилинганини эшитиб, зудлик 
билан Тошкентта қайтади ва Ўзбекистон ССР ҳудудида 
ГКЧПнинг қонунга зид қарорларини бекор қилиш ҳақида 
кўрсатма беради. 1991 йил 20 август куни Ўзбекистон ССР Олий 
Кенгаши Совети, Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон 
Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри раҳбарлари 
иштирокида мажлис ўтказади. Унда сўзга чиққан И.Каримов ҳар 
биримиз оғир ва вазмин бўлишимиз кераклигини, бошимизга 
тушган синовлар, ноаниқ давр ва шароитдан, авваламбор, ақл ва 
идрокимизни бир жойга йиғиштириб, инсоф ва виждонни 
йўқотмасдан, саросимага тушмасдан чиқишмиз кераклигини" 
алоҳида таъкидлаб ўтади. 1991 йил 21 август куни Ўзбекистон 
Президенти И.А.Каримовнинг Фармони билан Фавқулодда ҳолат 
давлат 
қўмитасининг 
Ўзбекистон 
Конституцияси 
ҳамда 
қонунларига зид келадиган қарорлари ва фармонлари ноқонуний 
деб эълон қилинди. 
Ўзбекистон Президентининг 1991 йил 25 августдаги 
Фармонига биноан Республика ички ишлар вазирлиги ва давлат 
хавфсизлиги 
қўмитаси 
қонуний 
равишда 
Ўзбекистон 
Республикаси тасарруфига олинди. Республика ҳудудида 
жойлашган СССР ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари 
бевосита Ўзбекистон Президентига бўйсундирилди. Республика 
ички ишлар 
вазирлиги, Давлат хавфсизлик қўмитаси, 
прокуратураси, адлия органлари, ички қўшинлар, Туркистон 


438 
ҳарбий округи қисмлари ва қўшинлари партиядан бутунлай ҳоли 
қилинди. 
Умуман, XX асрнинг 80-йиллари рўй берган улкан сиѐсий 
воқеалар жаҳон тараққиѐтини кескин ўзгартириб юборди, қарама-
қаршиликка, синфий зиддиятга, ўзаро камситишларга ва
зўравонликка асосланган, бесамар «социалистик тараққиѐт» 
йўлини маҳкам ушлаган, дунѐнинг олтидан бир қисмида 
умумбашарий ғояларни рад этиб, фақат куч ишлатиш ва 
халқларни қарамликда сақлаб туриш йўлини амалга ошириб 
келган йирик ва сўнгги империялардан бири бўлган СССРнинг 
парчаланиб кетиши дунѐда янгича сиѐсий, ижтимоий, маънавий 
қиѐфа касб этди. Мустамлакачиликнинг услубига асосланган
мустабид империя ўрнида умуминсоний қадриятлар, 
инсонпарварлик ва демократия тараққиѐтининг асосий йўналиши 
килиб олган мустақил давлатлар пайдо бўлди. Янги пайдо бўлган 
МДҲ давлат ўзларининг сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий-
маънавий тараққиѐт янги босқичига қадам қўйдилар.
Ўзбекистон Республикасининг қарамлик асоратидан қутилиб, 
давлат мустақиллигини қўлга киритганлиги халқимиз тақдирида 
буюк ўзгаришлар ясади. 

Download 4.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling